“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларни кўриб чиқиш муддати келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. Жуда кўп ҳолларда мурожаатларга жавоблар, қандай таснифда бўлишидан қатъий назар, “максимал” - 15 ёки 30 кунга чўзилиб кетяпти. Масалан, Навоий шаҳар ҳокимлигига арзонлаштирилган уй олиш учун рўйхатга олишларини сўраб йўллаган мурожаатимга роппа-роса 30 кунда жавоб хати олдим. Жавоб хати “арзонлаштирилган уйларга рўйхатга олиш тўхтатилди” деган қисқа мазмунда бўлиб, менимча, бу мурожаатга 30 кунда эмас, 1 ёки 2 кун ичида жавоб хати ёзиш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш муддатларини айрим мурожаатлар учун 3-5 кун қилиб белгиланишини таклиф қиламан. Масалан, жисмонан 20 дақиқа вақт ичида ҳал қилинадиган жавоблар, компьютер маълумотлар базасидан олинадиган жавоблар, ваколатга тааллуқли бўлмаган масалаларга бу ҳақида хабардор қилиш учун бериладиган жавоблар ва маълумотномалар шулар жумласидандир. Бунинг учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.
942
Изоҳлар (15)
TASHNIYAZOVA GULBAXOR SULTANOVNA
Ранее работав в гос органах я знаю, что ответы все пишутся шаблонные особенно в хокимиатах (смысл должен быть не конкретно отказным и не разрешающим) (отанга бор онанга бор) (добавить надо пару ВМК с номерами и датами) все эти письма стоят у исполнителей до 12-13 дня потом он их достает с папки и начинает искать в текстах ворд похожий ответ) максимум надо дать на расмотрение 7 дней для тех которые требуют дополнительной проверки 15 дней но проверку надо обосновать. Вот Например у меня есть письма Самаркандского городского Хокимиата на наши письма, письмо сдано в Хокимиат 03.10.2018 ответ написан стоит число хокимиата 21.11.2018 год, в почту сдано 22.01.2019 году, когда спрашиваешь у работников хокимиата почему так они говорят ну просто поздно сдали наверное))))
28 Июнь 2019, 22:01
XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH
Ташкилотлар ўртасида мурожаатлар бўйича умумий база ташкил этиш керак. Айрим ҳолларда бир кишининг бир мазмундаги мурожаати 3-4 ташкилот томонидан текширилади ёки текширилган бўлади. Мисол учун бир фуқаро тегишли ташкилотга мурожаат қилганида илгари бирор ташкилот ўрганиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотни топишга кўп вақт сарфланади. Шунингдек қуйи органдан норози бўлиб юқори органга мурожаат қилганида илгари текшириш натижасида ўрганилган ҳолатларга дарҳол ойдинлик киритилади. Шунингдек мурожаатлар тегишлилиги бўйича интернет орқали дарҳол юборилиши, бу ҳақда мурожаат этувчининг телефон рақамига СМС хабар юболиши мақсадга мувофиқ бўлиб, отиқча сансалорликни олди олинади. Айрим ташкилотларда фуқароларга жавоб хати йўллаш учун почта ҳаражатлари ажратилмайди. Ходимлар ўз ҳисобидан юборишга ёки умуман жавоб хати юбомаслиги мумкин.
15 Июнь 2019, 00:02
OLIMOVA UMIDAXON BATIROVNA
Мурожаатларни куриб чикиш муддатини узайтириш керак.Сабаби баъзи мурожаат муаллифлари потралга ёзадиларда ё яшаш манзилини нотугри беради ёки телефон ракамини, телефон кисанг хаттоки баъзилар кутармайди ёки учирилган чикади. Бунинг окибатида мурожаат муаллифини узини ахтариб кунинг утади, вактинг кетади. МФЙларга борсанг бундай фукаро бизда яшамайди деган жавоб оласан. карабсанки мурожаат муддати хам етиб келган. Хуш нима килиш керак? Хуп Далолатнома билан ёпиш керак. Аммо бу мфй да бундай фукаро яшамайди.ку ? Ха, демак "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" конунига бироз узгартириш киритиш керак.
28 Май 2019, 23:05
KENJAYEV O‘TKIR ISAKULOVICH
Ўзбек алифбосини танлашни Ўзбек халқи ихтиёрига, мухокамасига, овога қўйиш тўғрисида петиция. Кимга мақул бўлса қуйидаги манзилга кириб овоз беринг. https://meningfikrim.uz/petitions/request/2779
24 Апрель 2019, 19:53
NURIDDINOV OYBEK MUXAMMAD O‘G‘LI
Avvalo ish xajminiyam hisobga olish kerak. Ko'p davlat tashkilotlarida ko'p xodimlarda shu 20-30 minutli xat yozish uchunam vaqt yetmidi. Undan tashqari boshqa omillar ham mavjud. 3-5 kun qilib belgilash ish sifatini keskin pasayishiga olib kelishi mumkun,
24 Апрель 2019, 14:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг