Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган болаларга ёрдам берувчи хайрия фондини яратиш ҳақида
- Йўналиш:Саломатлик
- Сана:2019-02-08 15:01:29
- Муаллиф:XOLMURADOV ELMUROD DILMURODOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган беморлар сони ортиб бормоқда, афсуски, даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар қиммат, деярли барча дорилар чет давлатлардан олиб келинади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, лейкоз (оқ қон) касаллиги билан оғриган беморларга, биринчи навбатда болаларга ёрдам берувчи, давлат ҳаммуассислигида хайрия фондини тузишни таклиф қиламан. Жамоат жойларида “оқ қонга чалинган беморларни даволаш учун” деб ёзилган эҳсон қутилари ўрнатилса, ҳар ҳафтада холислар гувоҳлигида қутилар очилиб, банкка топширилса, йиғилган пуллардан дори-дармон сотиб олиш ва беморларга тарқатишда фойдаланиш мумкин бўлади. Бу эса албатта кўплаб беморларга жуда зарур ёрдамни ўз вақтида олишига сабаб бўлади.
Изоҳлар (8)
UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI
Овозингиз жуда кўп инсонларнинг хаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган петициялардан бири шуниси бўлади ! Савоб иш қилишда, кимнидир хаётини сақлаб қолишда ўз хиссангизни қўшинг ! ОВОЗ БЕРИНГ !!!
28 Июнь 2019, 11:06
UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI
Ассалому алайкум ! Бу жуда долзарб масала хисобланади ! Хозирда ўша қиммат бўлган дориларни лейкоз билан оғриётган беъморларга вақтида етказиб берилмаётгани сабабли жуда кўп инсонлар хаётдан кўз юммокдалар ! Етарли маблағга эга бўлмаган беъморлар ўлиб кетиши керакми ??? ФОНД тузиш шарт !!! Балки бошқа фондлар инсон хаётини сақлаб қолишга хизмат қилмас, лекин ушбу ФОНД анча мунча хали бу хаётдан умиди бор инсонларни тирик қолишида катта хизмат қилади !!! Маълумот учун айтиб утишим керак, менинг 3 ёшли қизим Феруза хам оққон (лейкоз) касаллигига чалинган. Февраль ойидан бошлаб дори дармонларга 194 000 000 (бир юз тўқсон тўрт миллион) сум сарфладик. Яхшиям бу дунёда сахий, яхши инсонлар бор Аллохимга шукур !
28 Июнь 2019, 10:47
IRSALIYEV NURIDDIN TURG‘UNBOYEVICH
Бу мақсаддаги фондни аллақачон ташкил қилиш керак эди. Чунки лейкоз оғир касаллик дорилари жуда қиммат узоқ вақт даволанишни талаб этади. Хамма фуқароларни хам бунга имконияти йўқ. Бировдан ёрдам сўраш жуда оғир нарса шунинг учун фонд маблағларини ишлатиш керак. Бундан ташқари чет элда оғир операциялар учун хам қанчадир маблағ ёрдам кўрсатиш хам мумкин
18 Июнь 2019, 18:47
YERIMBETOV PAMIR SHNIBAYEVICH
фондлар куп
нима кераги бор яна фонд очиб?
нима кераги бор хар бир касаллик учун фонд килиб, хар бир ихтиёжлик турлари учун фонд килавериб.
Автор узи изланиб курганми, бундай ёрдам бериши Уставида курсатилган Фонд бордир деп кизикиб курганмикан?
Узи фонд бор.
Касалликларга ажратиб фондни купайтириш керакмас.
усиз хам рахбариятда пул угрилари куп
8 Июнь 2019, 02:40
TULYAGANOV FARRUX DONIYOROVICH
Judayam yaxshi taklif... Hammamiz bir yoqadan bosh chiqarib ovoz bersak Oliy Majlis qonunchilik palatlari mazkur taklifni muhokama qilardi. Faol bo`laylik qadrli yurtdoshlar!
27 Май 2019, 12:08
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим