Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Аҳоли яшайдиган жойларда автомобиль йўлларини ёритиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизда пиёдалар иштирокида кўплаб йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлигини эътиборга олган ҳолда республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг аҳоли яшаш жойларидан ўтган қисмини ёритиш чораларини кўришни таклиф қиламан. Чунки республика аҳамиятидаги вилоятлараро автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, бу пиёдаларга катта хавф туғдиради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу таклифимизда билдирилган долзарб масалани Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, масъул давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда ҳомийларни жалб этиш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ.
4271
Изоҳлар (5)
SATTAROV NIZOMIDDIN ISLOMIDDIN O‘G‘LI
Taklifni maqullayman. Quyoshdan quvvatlanuvchi va kechqurun yonuvchi yo'l chiroqlari o'rnatilsa, iqtisodimizga og'irligi tushmasdi va yo'l ishtirokchilarning xavfizligi ta'minlangan bo'lar edi.
11 Август 2019, 22:00
BADRIDINOV NAJMIDDIN TOXIR O‘G‘LI
Ushbu taklifni qo`llab quvvatlayman, bunda yo'llarimizning charag'onligi va insonlar xavfsizligi ta'minlanadi. Jiniyatlarning soni ham kamayadi deb o`ylayman
19 Июль 2019, 20:10
MAXMUDOV ZUXRIDDIN BAHODIROVICH
Taklifni maqullayman.
13 Июнь 2019, 22:38
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Таклифингиз Автомобиль йуллар назорат инспекциясига тегишлик. Аммо булардан секинрок бирон ишни бажаришларини кутасиз. АФСУС шароит шундай
10 Июнь 2019, 22:48
XALTURAYEV SIRAJIDDIN XOLMAXMATOVICH
Ushbu taklifni qo`llab quvvatlayman, bunda yo'llarimizning charag'onligi va insonlar xavfsizligi ta'minlanadi. Ushbu ishni amalga oshrish uchun qancha moddiy va molyaviy mablag'lar lozimligini puxta hisoblash hamda moliyalashtirish manbalarini aniqlash lozim bo'ladi.
17 Май 2019, 08:56

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси