Генетик модификацияланган маҳсулотларни тартибга солиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2019-02-20 07:58:22
  • Муаллиф:YORMUXAMEDOV ULUG‘BEK NIGMATULLAYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги пайтларда дунёнинг кўпгина мамлакатлари озиқ-овқат дўконларида генетик модификацияланган организм (ГМО)лар мавжуд маҳсулотларнинг тури ва сони ортди. ГМО - бу ирсият муҳандислиги (генинженерия) усули билан генотипи ўзгартирилган организмни англатади. Одатда ГМО - ўсимликлар ва ҳайвонлардан катта афзалликларга эга бўлган маҳсулотни олиш, яъни маҳсулотнинг таннархини пасайтириш, ҳосилдорлигини кескин кўпайтириш ва сақлаш муддатини узайтириш, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мақсадида ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда генетик жиҳатдан ўзгартирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарияти соя, картошка, жўхори, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Бир қарашда, биотехнология саноати ривожланиши ва генетик ўзгартирилган маҳсулотларни уруғлар ва махсус кимёвий моддалар ёрдамида кўплаб мамлакатларда жорий этилиши, биринчи навбатда, ГМО маҳсулотларнинг маҳсулдорлиги ва нисбий арзонлиги билан дунё аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашнинг глобал муаммосини ҳал қилишда ёрдам беради. Шу билан бирга, ГМОни яратиш, унинг маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зиён ва хавфлари хақида ҳам турли маълумотлар мавжуд. Масалан, ГМО ички органлар патологияси, аллергия, онкология, шунингдек бепуштликни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган. ГМО маҳсулотларни назоратдан ўтказилмасдан фойдаланиши нафақат аҳоли саломатлигига, балки келажак авлод саломатлигига ва миллат генофондига жиддий хавф солиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу муносабат билан, таркибида шундай организмлар мавжуд бўлган озиқ-овқатларни даврий ва чуқур текширувлардан ўтказиш, уларнинг инсон саломатлигига жиддий зарар келтириши аниқланганда, мазкур қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қишлоқ хўжалигида етиштириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилишни тақиқловчи қонун ҳужжати ишлаб чиқилишини таклиф қиламиз.
530
Изоҳлар (8)
SATTAROV NIZOMIDDIN ISLOMIDDIN O‘G‘LI
Taklif o'rinli. Ma'qullayman. GMO ga nisbatan nazoratni kuchaytirish lozim. Iste'molchi tajriba quyonchasi emas. Zarari tasdiqlanmagani zarari yo'q degani emas. Ona tabiatning tabiiy noz-nematlarini o'z holicha iste'mol qilish tarafdoriman.
11 Август 2019, 22:26
ABDURAXMONOV KARIMBERDI YULDASHALIYEVICH
GMOning zararligi biznes siri sifatida ommaga oshkor qilinmagandir, balki. Iqtisod siyosatdan ustun. Qandaydir yòllar bilan bosti-bosti qilingandir, zararli tomonlarini korsatmaslik uchun. Sal eshitgandek bòlgandik, yer yuzida odam sonini kamaytirish uchun qilingan kelishuv deb. Kelishuvdan habari borlar qimmat bölsa ham GMOsiz mahsulot iste'mol qilisharkan chetda. Chet ellik odam YouTubeda video qoygandi shu haqda. Unchalik qiziqmagandim òshanda. Topsam tashlayman. Zarari bor-yòqligini aniqlash jarayonida bizni odamlar ham qatnashganmi, qatnashgan bòlsa ishontirilmaganmi, aldanmaganmi?
7 Май 2019, 13:45
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Нафақат ГМО, химикат аралашган барча мева-сабзавот, озиқ-овкат маҳсулотлари онкология ва бепуштликка, авлодлар, миллат мажруҳлигига сабаб бўляпти. Бундай таъқиқлашмаяпти, чунки ўзлари сифатли, химия аралашмаган табиий маҳсулот ейишга пуллари ва имконлари бор. "Қора халқ" эса таъм берувчи, ҳид берувчи, химияда боқилган гўшт-мева-сабзавотларни еб касалликларни ортиряпти, пушти қирқиляпти. Одам ўзини заҳарласа, яъним наша чекса карши курашамизу, аммо бутун милатни заҳарласа, яъни химикатлар воситасида етиштирилган, тайёрланган нарсаларни, заҳарларни "асли каби безарар" деб алдаб, халққа едирс индашмайди. Бу оддий алдаш эмас! Бу- юртга, халққа қарши қаратилган ЖИНОЯТДИР! Бу каззобларнинг фаолиятини тўхтатиш, тўхтамаганини катта моддий ва жиноий жавобгарликка тортиш керак!
5 Май 2019, 17:13
YORMUXAMEDOV ULUG‘BEK NIGMATULLAYEVICH
Манбалар исботи билан аник курсатилган хеч канака тухмат йук ва асосийси Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида шайтони лаъиннинг Одам авлодларини йўлдан оздириб, уларни не куйларга солишини инсонлар ўргансин, унинг алдовларига учмасин, дея Иблиснинг ўзига гапиртириб қўйган “Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. (Нисо сураси, 119-оят).
2 Май 2019, 14:09
SHERALIYEV BAXTIYOR MAXMUTALI O‘G‘LI
Men mana shu soha bo'yicha mutaxassisman. GMO ning zarari mavjud ekanligini hali birorta ilmiy tadqiqot natijasi isbotlab bera olmagan. Yuqoridagi taklifdan GMO uchun juda katta tuhmat qilingan. Taklifdagi "Масалан, ГМО ички органлар патологияси, аллергия, онкология, шунингдек бепуштликни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган" ushbu jumlaning isboti keltirib bera olmaysiz. Men GMO haqida batafsil tahliliy maqola chop etganman. Mana shuni o'qishni tavsiya qilaman: 1. https://www.xabar.uz/mualliflar/baxtiyor-sheraliyev/ehtiyot-boling-gm 2. https://www.facebook.com/bakhtisher/posts/2200120376872989
2 Май 2019, 08:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг