Исмли (номли) авторақамларни жорий қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугун юртимизда барча жабҳаларда янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жорий этилаётган инновацион лойиҳалар натижасида янги имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам кўплаб янгиликлар жорий этилмоқда. Ушбу соҳани янада ривожлантириш ва фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча пул тўлаш асосида автомобиль эгасининг исми ёки у томонидан таклиф қилинган сўз (ном) туширилган авторақамларни жорий қилишни таклиф қиламан. Аксарият ривожланган давлатларда ушбу амалиёт мавжуд. Мазкур турдаги авторақамларни сотиш давлат бюджетига ҳам маблағларни туширишга хизмат қилади. Асосийси, аксарият ҳолатларда йўл ҳаракат қоидаларини қўпол тарзда бузиш ёки эҳтиётсизлик натижасида пиёдани уриб юбориш ва воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатларида бундай автомобиль рақамлари зарур ҳисобланади. Негаки, кузатув камералари ўрнатилмаган жойларда шундай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар содир этилганда фуқаролар рақамлардан кўра сўзларни яхшироқ эслаб қоладилар.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, мамлакатимизда автомобиллар учун автомобиль эгаси томонидан таклиф қилинган сўз (ном) туширилган авторақамларни жорий қилишни таклиф қиламан.
4113
Изоҳлар (20)
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
yaxshi g'oya
1 Август 2019, 11:57
MIRSAYEV MIRVOSID MIRZOIROVICH
Xar kimniyam g'oyasi o'zini saviyasiga qarabakan
24 Июль 2019, 01:37
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Бу таклифингиз, Президент порталига ёзилган битта мурожаатга ухшаш, унда айтилишича "Мани анча йиллар олдин севиб гаплашиб юрган кизим бор эди, уни йукотиб куйдим, топиб беришда ёрдам килинг" деб айтилганига ухшаш таклиф. Юкорида айтилган AXMEDOV BAHODIR RUSTAMOVICH сузлари жуда тугри, бизга унгача хали бор. Meninifikrim.uz портали халкни ва жамоат фикрини конунчиликни секин асталик билан йулга куйилаётган халк депутатларига етказиш учун хизмат килади. Жиддий масалалр билан мурожаат этишингиз максадга мувофик, Рахмат!
17 Июнь 2019, 13:27
KUCHAROV RAMZIDDIN RUZIMURADOVICH
Xalqimiz uchun foydali taklif qilinsa yaxshi bo'lardi. Hozirgi amaldagi davlat avtomobil raqamini almashtirish SHART EMAS.
17 Июнь 2019, 00:12
SHUKUROV AZAMAT KAMARITDINOVICH
Жорий килинса, яна битта бюджетни тулдириш манбаси булади .
26 Май 2019, 01:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг