Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Янги турар-жойларга навбатларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳақида
- Йўналиш:Инновациялар ва АКТ
- Сана:2019-02-27 11:20:16
- Муаллиф:KO‘MAKOV ALBERT G‘AFUROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилмоқда. Ислоҳот ва ўзгаришлар қилиниши лозим бўлган яна бир масала, бу ҳам бўлса уй-жойга навбатларнинг шаффофлиги билан боғлиқ масаладир. Ҳозирги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида ёш оилалар, аҳолининг турли қатламлари учун янги турар-жой комплекслари барпо этилмоқда. Ана ўша уй-жойларга навбатларнинг шаффофлиги таъминланмаган. Натижада навбатларнинг сунъий ўзгариши, ортиқча оворагарчиликлар, ҳокимият биноларига қатнаб асабийлашиш каби ҳолатлар барчанинг дилини ҳира қилмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, маҳаллий ҳокимият - туман ва шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида янги турар-жойларга навбатларни электрон тарзда кузатиш имконини берадиган онлайн платформани ташкил этишни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (12)
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
Taklifga qo'shilaman lekin joylardagi ayrim xodimlar mansab faoliyatidan qonun doirasidan chetga chiqib qolgani sezilib qoladida... bunga nuqta qo'yish kerak...
11 Июнь 2019, 18:24
OLIMOVA UMIDAXON BATIROVNA
Таклифни куллаб кувватлайман. Хокимиятлар ва кишлок курилиш инвест ташкилотларида хеч кандай навбат деган нарсани узи йук. Уларга мурожаат килиб бирор натижага эришолмайсан. Хар сафар мурожат килганингда янги хужжат талаб килинади ва хужжатлар таркибига янги узгаришлар киритилади аммо натижа йук.
28 Май 2019, 22:38
DJAKBAROV KADIRJAN AMINJANOVICH
Тугри таклиф куллаб кувватлайман. Бу масалада тегишли мутасадди ташкилотга мурожаат килсанг уй-жой таксимоти учун жавоб берувчи мутахассис -"Мен янгиман, эски ишларга мендан олдин ишлаганлар жавоб берсин" - деган жавоб оласан. Яна икки ой утиб мурожат килсанг яна янги мутахассис утирган булади ва яна шу жавобни оласан.
28 Май 2019, 11:30
MAMBETKARIMOV BAXADIR KEUNIMJAYEVICH
Навбатга куйишни Давлат хизматлари марказларига бериш керак деб уйлайман. Ана шунда ортикша аворагаршиликнинг ооди олинади. Бу менинг фикирим
27 Май 2019, 22:12
KARIYEV XUSNIDDIN SADIRDINOVICH
Қўллаб қувватлайман. Менга хатто уй ажратиш ҳақида туман хокимининг хати берилган бўлса хам уй ажратиб беришмаган. Хатто президент порталига мурожаат қилиб ҳам бу муаммони еча олмаганман. Қонунчиликда бунинг ечими мавжуд экан, фақат унинг ижросини таъминлаб қўйишса бўлди эди. Афсуски, ҳар доим қонунлар ижроси қийин масала бўлган.
27 Май 2019, 15:19
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим