Таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кундалик ҳаётимиз ва фаолиятимиз транспорт воситалари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, жамиятимизда транспорт воситалари, хусусан, таксилар хизматига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бироқ, такси хизматларидан фойдаланишда қилиниши зарур бўлган муайян ишлар мавжуд. Шулардан бири – таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этишдир. Ҳозирда, бундай жойлар алоҳида чизиб ажратилмаган. Шу сабабли, йўловчи истаган жойида таксини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолат нафақат йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига, балки пиёдалар учун ҳам кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқаради. Айниқса, бекатлар яқинида таксилар тўхтаб турганида шундай ҳолат кўзга яққол ташланади. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида таксиларни тўхтатиш учун махсус жойларни ташкил этишни ва ўша жойни сариқ рангга бўяшни таклиф қиламан. Бу, биринчидан, транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатини таъминлайди; иккинчидан, жамоатчилик орасида йўлларда ҳаракатланиш маданиятининг ошишига сабаб бўлади; учинчидан, йўллардаги тирбандликлар камайиб, ҳаракат хавфсизлиги кафолатланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этишни таклиф қиламан.
690
Изоҳлар (18)
IMOMQULOV UBAYDULLA SULTONOVICH
Салом. Аввало хамма муаммони кутаришдан ёки унга карши булишдан олдин айнан келиб чикиш сабабига эътибор беришса маълум муаффакиятга эришилади. Демак бу Таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш жамиятимизда айнан автомашина йулларимиз ва автомашиналар катновини тартибга олиш хамда тирбандликларни маълум даражада олдини олишимизга замин яратади деб уйлайман. Уйлаб куринг хозирги кунда пойтахтимизга келган чет эл фукароси (турист) автомашинаси билан (ижарага автомашина олган такдирда хам) шахримизда сайр кила оладими, тартибсиз харакатларга тирбандликларга вахакозо.... Ушбу берилган фикрга кушиламан. Бу ишни боскичма боскич амалга ошириш керак. масалан янги курилаётган уйлар, бозорлар, туйхоналар, кафе рестронлар, супермаркетлар, мехмонхоналар вахакозо бинолар учун мажбурий таризда автотураргохларни ташкил этишни куриб чикиш керак....
27 Август 2019, 19:50
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
yaxshi fikr.
1 Август 2019, 11:48
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH. Мен норматив хужжат деганимда нафакат тухташ ва тухтаб туриш жойларини назарда тутаяпман, балки авваламбор такси йуловчи ташиш хизматини тартибга солиш лозимлигини таъкидламокчиман. Солик тулашдан буйин товлаб, лицензия олмасдан йуловчи ташиш билан шугулланувчи таксистлар купайиб кетган. Ушалар хам "Тухтаб туриш мумкин эмас" йул белгиси буйича имтиёздан фойдаланиб, автомашинасини тухтатадилар ва йуловчиларни миндирадилар. Лицензия олиб конуний ишлаб юрган такси хайдовчилар уртасида бу холат норозиликни келтириб чикаради ва конунбузувчилар купайиб кетади. Давлат газнасига пул тушиши камаяди.
23 Июнь 2019, 01:17
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH Рустамов Шавкат Хидоятович. Эркинлаштириш хам у даражада булмаслиги лозим. Тухташ, тухтаб туриш жойлари норматив хужжатлар билан тартибга солинган маъкул. Жавоб: Норматив қонун чиқарасиз, кейин бу қонуннинг ижросини таъминловчи, ижросини таъминловчинининг ишини рназорат қилувчи, назорат қилувчинингнинг ишини назорат қилувчи.... кўпайиб кетяпти, "Бюджет" дегани "халқ мулки" деганидир. Халқ мулкини шугнча "дармоед"ларга едириб, боқимандаликни, кўпайтириб, солиқларни ошириб, одамларни тадбиркорликдан, ишдан совитиб, четга чиқиб кетадиган, ёки "бергин, ейман" деб турадиган холатга солиш яхшими? Ҳар бир қонун албатта ҳаётни қийинлаштиради ва коррупцияга йўл очади. шу сабабли имкон борича "конун", "қарор"ларни камайтириш зарур!
22 Июнь 2019, 17:52
NUNAZAROV DILMUROD MUKUMOVICH
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI fikringizga qo'shilaman va quyidagi fikrni bildiraman. https://meningfikrim.uz/petitions/request/3045
11 Июнь 2019, 22:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг