Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Амударё тумани Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан кўприк қурилиши туманнинг икки юз минг аҳолиси ва Хоразм вилояти аҳолисига анча қулайликларни яратади. Ҳозирги вақтда фойдаланиб келинаётган “пантон” кўприк хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ҳар куни кўплаб ҳаракатланувчилар ушбу кўприк орқали ўтишади. Дарёда сув кўпайса ёки камайса, пайвандланган жойлари бузилса, кўприк ишида узилишлар содир бўлади. Аҳоли кўприкнинг ишлаб кетишини соатлаб кутиб ўтиришига тўғри келади, баҳорда муз эриганда кўприкдан фойдаланиш бир неча кунга тўхтаб қолади. Аҳоли учун йўлкира ҳаққи ҳам ошиб кетади. Кўприк фаолияти учун ишчилар, таъмирлаш ишлари учун ҳам анча маблағ сарфланиб келинади. Янги кўприкнинг қурилиши иқтисодиётимизнинг ўсиши ва экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилади. Шунингдек, бошқа вилоятлардан ҳам маҳсулот ва товарларни Туркманистон Республикасига экспорт қилиши учун йўл харажатлари ва вақтини анча қисқартиради. Сайёҳлик йўналишида ҳам қатор қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, яна кўплаб имкониятлар ҳам яратилиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қурилишини таклиф қиламан.
10069
Изоҳлар (33)
KURBONBAYEV KAMILJON ALLABERGANOVICH
Агар овоз бериш шу тарзда кетса бизлар умуман кўприксиз қолиб кетамиз. бу масалани жадаллаштириш учун овоз топлаш зарурлигини бошқаларга етказиш керак.
9 Июль 2019, 20:02
TADJIBAYEV AKBAR BAXTIYAROVICH
Бола йиғламаса она эмизмайди (ўзбек халк мақоли)
18 Июнь 2019, 09:22
DJAPAKOVA FERUZA URAZIMBATOVNA
Qishning kunida kerak edi bu taklif daryoda suv kamligi sababli propan mashina daryodan o`ta olmay gaz ballonning to`lishini ikki oylab kutib, aholi zapravkalardan 100000 so`mdan qimmqtroq to`ldirib yurganida. 2 kunda to`planar edi ovoz. Xozir ko`prik ishlab turibdi hech kimning esiga ham tushmayda bu muammo, qishda esa yana o`sha o`sha.
16 Июнь 2019, 12:39
SAPARBAYEV BAXADIR JUMABAYEVICH
Петиция интернетда эмас когозда бўлганида туманимиздан 5000 эмас 200000 овоз тўпланган бўлар эди бу вактга, кўприк керакмас дейдиган биронта хам инсон топилмайди туманимизда. Интернетда кандай овоз беришни тушуна олмаяптилар. 3500 киши кириб шундан 800таси овоз берган, колганлар бера олмаган.
16 Июнь 2019, 00:43
TADJIBAYEV AKBAR BAXTIYAROVICH
Рахмат Бахтиёржон ака, яшанг. Водий учун Қамчиқ давони (перевал) қандай ахамиятга эга бўлса, кандай мухим бўлса бизнинг туманимиз учун ушбу кўприк шундай мухим.
10 Июнь 2019, 23:04

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси