“Дунё тинчлик боғи”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бағрикенглигимиз тимсоли ҳамда туристлар учун яна бир янги масканни ташкил этиш мақсадида “Дунё тинчлик боғи” деб номланган боғни барпо этишни таклиф этаман. Бу боғдан дунё давлатлари тарихида муҳим рол ўйнаган давлат арбоблари ҳайкаллари жой олади. Боғ 20-30 гектар майдонни эгаллаши мумкин. Ҳар бир давлатга унинг ҳудудидан 10-15 сотокдан майдон ажратилиши мумкин. Шунингдек, бу боғ сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, давлат арбобларининг ҳайкаллари ва бюстлари ўрнатилиши мумкин бўлган давлатларнинг сўрови асосида битта ёки иккита давлат арбоби ҳайкали ўрнатилиши мумкин. Ҳудудда ўрнатиладиган ҳайкалларга алоҳида эътибор берилиши, қўриқланиши тегишли давлатга ҳурмат белгисини ифода этади. “Дунё тинчлик боғи”нинг барпо этилиши кам харажатлар ҳисобига мамлакатимиз туризм салоҳиятини дунёнинг 20 талик туризми ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу туфайли, “Дунё тинчлик боғи”ни ташкил этишни таклиф қиламан.
609
Изоҳлар (13)
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Fikrlar uchun rahmat. 1 -fikriz pessimistik harakterda. 2-sini amalga oshirsa boladi.
11 Июнь 2019, 22:36
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Олдин айтганимдек, "Дунё тинчлик боғи"да Ўзбекистонга ташриф буюрувчи ҳар бир буюк инсон ва давлат арбоби ёки дўст давлат номига атаб яхши мевали-манзарали дарахт экиш лозим ва келган меҳмон ўз юрти номидаги дарахт остига сув қуйиб, дарахтга рамзий парвариш беришини урф қилсак, ҳам юртимиз обод бўлади, экологияга фойда), ҳам келувчи меҳмоннинг баҳри -дили ёришади. Чунки меҳмон учун хайкал тасвирланган инсон балки ёқимсиз бўлиши мумкин, аммо ўз юрти номидаги дарахтга бўлган эътибор ҳар қандай инсонни севинтириши аниқ!
11 Июнь 2019, 20:23
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ҳайкаллар керак эмас! Бу "буюк арбоб"ларнинг кўпчилиги 2-авлод учун кўпинча "ярамас арбоб"га айланишади. Худди бир вақтлар Сталиннинг "буюк"лиги Хрушчевга келиб, "ярамас"га айланани каби. Бокка ҳар ойда-йилда хайкал алмаштириш учун кран- техника опкирасизми? Шунча бьюст қўйишга қизиқувчиар булса, бу "буюк"ларнинг рамзий қабристонини очиш керак. Ўша ерда бюст ҳам булади. Бориб, эслаб, тўйиб йиғлаб оласизлар.
11 Июнь 2019, 20:14
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Фикрингиз учун рахмат. Бу бунёд этилиши юртимизга биринчи ўринда тинчлик олиб келади иккинчидан кўплаб иш ўринларини яратиш билан бирга иқтисодиётимизга сезиларли тасир кўрсатади.
3 Июнь 2019, 16:19
MANSUROV MUZAFFARJON SHARIFJON-O‘G‘LI
Хитой Халқ Республикасида ҳам мамлакат бирдамлигини рамзи саналган боғ мавжуд бўлиб ушбу боғда 50 та рамзий устунлар жойлашган. Ушбу устунлар мамлакатда истиқомад қилаётган халқлар бирдамлик рамзи саналади. Фикрингиз жуда ўринли, 130 дан зиёд миллатлар яшаётган она заминимиз учун бу албатта керак.
3 Июнь 2019, 16:02

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг