Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Велосипедлар учун махсус йўлак ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Юртимиз кундан-кунга чирой очиб, ҳар томонлама ривожланиб, хорижий сайёҳларнинг диққат-эътиборини ўзига тортмоқда. Барчамизга маълумки, туристлар юртимизнинг кўзга кўринган ва диққатга сазовор жойларини велосипедда айланиб томоша қилишга кўпроқ қизиқишади. Шунингдек, ўзимизнинг фуқаролар орасида ҳам велосипедда сайр қилишга қизиқадиган ишқибозларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ, биздаги йўл инфратузилмаси велосипедларни эркин ҳайдашга имконият бермайди. Ҳозирда мамлакатимизда (Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчаларидан ташқари) машина ва велосипед йўллари умумий бўлиб, бир-биридан ажратилмаган. Бу ҳолат аксарият вазиятларда велосипед ва машиналар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларининг юз беришига сабаб бўлиб қолмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил қилишни таклиф қиламиз.
4178
Изоҳлар (4)
JONUZOQOV QAHRAMON ESIRGAPOVICH
Бу ғояни қабул қилишнинг айни вақти, чунки мамлакатимизнинг барча шаҳарларида янги қурилишлар кетяпти, шу жумладан йўл соҳасида ҳам. Ҳозирги пайтда автомашиналар оқимининг кўпайганлигини ҳисобга олсак велосипедлардан фойдаланиш шаҳарнинг экологиясининг ҳам бирмунча яхшиланишига олиб келади. Атрофдаги одамлар фикрларича инсон 40-50 ёшдан сўнг автомашинадан кўра соғлигини ўйлаб велосипеддан фойдаланишни афзал кўришади, ишга ҳам велосипедда бориб келиш соғлик учун жуда фойдали бўларди, бунинг учун эса йўллар шунга жавоб бериши зарур. Яна 10 йилдан сўнг автомобиллар сонининг анча кўпайишини ҳисобга олсак яна йўлларни бузиб велосипед йўлакчалари қуришга тўғри келиши мумкин. Ҳозирда йўлларни режалаштириш пайтида велосипед йўлакчаларини ҳам режага киритилса мақсадга мувофиқ бўлади.
20 Сентябрь 2019, 13:34
SHAYDULIN ELDAR XABIBULAYEVICH
Сам лично езжу на велосипеде на работу и домой. Очень эффективное средство передвижения учитывая пробки, стоимость проезда на такси и необходимость поддержания здорового образа жизни. Плюс 300 солнечных дней в году.
20 Август 2019, 12:09
MAMBETNAZAROV ALISHER ARISLANBAYEVICH
yangi qulaylik uchun ovoz bering
24 Июль 2019, 00:25
NASRULLAYEV G‘AYRAT ABDUJABBOROVICH
Жуда яхши ғоя қани эди бизда хам велосипед юлакчаси булмаса хам хеч булмаганда юл четлари текисроқ булса эди,, мана франсияни қаранг велосипед билан ишга қатнаганларга, хар километрига пул тулашади, биз да шарт эмас пул тулаши велосипед учун текис юл булса булди эди, Бу ноинсоф юл қурилиш дагилар холиям халқни хақини еб юриш биулан овора, мисол учун Денов шахрига асфалт қилинган юлар фақат 2 та автомобил сиғадиган қилиб асфалт қилишган юл чети эса хатоки пиёда хам юрмайдиган ғадир будур булиб ётибди, у юлдан кура тошлоқ юлга велосипед хайдаш яхшироқ, шу сабабли хам жуда куп авто халокатлар булиб турибди велосипедчилар билан. хар йили 100 лаб велосипедчи туристлар ни кураман уша юлдан юриб утиб кетишади, бу эса айни пайтда ривожланаётган давлатимиз учун бу юл қурувчиларни дастидан анчагина салбий холат тасурот билан қайтишади
2 Июль 2019, 12:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси