Жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология марказини барпо этиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2019-06-28 11:55:21
  • Муаллиф:UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда болалар ўртасида турли касалликлар, хусусан, оққон касаллиги ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу эса болаларимизни катта хавфдан асраш учун кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлигини англатади. Мамлакатимизда Болалар онкогемотология марказининг қурилиши – Ўзбекистоннинг ўз фарзандлари тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатибгина қолмай, болалар касалликларини олдини олиш борасидаги амалий ишларни янада жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология комплекс марказини барпо этишни таклиф қиламан.
827
Изоҳлар (1)
UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI
Ассалому алайкум ҚАДРЛИ ИНСОНЛАР ! Ушбу петиция мақсади шундан иборатки, ОҚҚОН касаллигига чалинган болажонларни имкон қадар бу дунёда олиб қолиш !!! Бу касаллик тузалиш даври узига жуда эхтиёткорлик, 100% гигиена, жуда қиммат дори-дармонлар, ташқи мухитдан сақланиш, энг яхши шарт-шароитлар бўлишини талаб этади. Энг оғир касалликлар қаторига кирувчи ОҚҚОН касаллиги қанчадан қанча фарзандларни дори дармон, жой етишмовчилиги, шароитларнинг ёмонлиги сабаб бу оламдан олиб кетмоқда !!! Келажакда камида 700 беморни қабул қилиш, даволаш шароитига эга жахон стандартларига жавоб берувчи комплекс қурилиши Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш сохасида энг катта ютуқ булишига ишонамиз !!!
28 Июнь 2019, 17:17

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг