2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа пулларини онлайн назорат қилиш хақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2019-07-19 22:08:35
  • Муаллиф:QURBONOV G‘AYRAT KOMILJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда 2 ёшгача бўлган болаларга нафақа пулларини тўлашда маҳалла фуқаролар йиғинининг роли катта. Ушбу жараёнда анча оворагарчиликлар ва таъмагирлик ҳолатлари кўзга ташланади. Баъзида турли ноаниқликлар бўлиб туради. Шу сабабли, маҳалла фуқаролар йиғини раисига ва биринчи навбатда фуқароларимизга кўмаклашиш мақсадида 2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа пулларини онлайн назорат қилиш (нафақа чиққани ёки чиқмагани) имконини берадиган махсус платформани ташкил этиш керак. Ушбу платформадан рўйхатдан ўтиш орқали болаларга тўланадиган нафақа пулларини назорат қилиш имкониятини яратиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа пулларининг белгиланиши, тўғри тақсимланишини онлайн назорат қилиш имкониятини берадиган махсус платформа ташкил этилишини таклиф қиламиз.
411
Изоҳлар (3)
SIDDIQOV BEXZOD SHOUMAR O‘G‘LI
2 ёшгача эмас балки мактабга чиққунигача нафақа пулини тўлашни жорий этиш. Ривожланган давлатлардаги тартибини бизда жорий этиш. Нафақа пулларини энг кам иш хақининг 10 баробари миқдорида 7 йилгача. Туғилганидан бошлаб 7 ёшгача таъминлаш. Мактабгача таълим муассасаларини бепул қилиш.
7 Ноябрь 2019, 17:08
QURBONOV G‘AYRAT KOMILJON O‘G‘LI
Albatta bu kotib, rais va bank xodimlarini to'g'ri ishlashini ta'minlaydi.!
26 Октябрь 2019, 15:31
URALOV RUSTAM SHERBEK O‘G‘LI
bu poraxurlikni va maxalla raislari ishini tartibga olishga yordam beradi
26 Октябрь 2019, 11:40

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 53 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг