Тошкент метрополитени бекатлари ички дизайнини бекатлар номларига мослаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Энг қулай транспорт тури бўлган метродан ҳар куни минглаб юртдошларимиз фойдаланишади. Ёзда салқин, қишда эса иссиқ, поездлар ўз вақтида ҳаракатланади. Тошкент метроси ўз даврининг энг ноёб лойиҳалари бўйича бунёд этилган. Метро бекатларининг бир-бирига ўхшамаслиги, уларнинг кенг ва баланд қурилганлиги, чиройлилиги кишини лол қолдиради. Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан метрополитеннинг янги йўналишларини қуриш бўйича ишлар ҳозирги кунда жадал олиб борилмоқда. Афсуски, бугунги кунда мавжуд метрополитеннинг айрим бекатлари эътибордан четда қолдирилган. Мисол учун, “Истиқлол” санъат саройининг қайтадан “Халқлар дўстлиги” деб номланиши, шунингдек унинг атрофида ободончилик ишларининг олиб борилганлиги, Шомаҳмудовлар оиласи монументининг қайтарилиши, Республикадаги энг катта ва баланд Давлат байроғининг ўрнатилиши кишиларга қувонч олиб келди ва улар завқланиб дам олиб кетишмоқда. Содда қилиб айтганда, ушбу майдон ҳақиқий халқлар ўртасидаги дўстликни кўрсата бошлади. Лекин “Халқлар дўстлиги” метро бекатида эса бунинг акси, яъни бекат номига тааллуқли бирорта ўзгариш бўлмаган. Бекатнинг деворларидаги 32 та думалоқ ўйиқларнинг ўрни деворларни жуда хунук кўрсатади. Уларнинг 6 таси сополдан ишланган ҳар хил лавҳалар билан тўлдирилган. Ўзбекистонда халқлар ўртасидаги дўстлик, тотувлик бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга асосланиб, Республикамизнинг жаҳондаги, шунингдек МДҲ, ШҲТ ва БМТдаги тутган ролини инобатга олган ҳолда юқорида қайд этилган ташкилотларга аъзо давлатларнинг герблари ва байроқларининг суръати “Халқлар дўстлиги” метро бекати деворларига жойлаштириб чиқилса, айни муддао бўларди. Ўзингиз тасаввур қилинг, Ўзбекистоннинг гербига ёндош бўлиб яна 30 та қўшни, дўст, шерик ҳамда ҳамкор бўлган давлатларнинг герблари бекатнинг икки томондаги деворларини безаб турса, албатта, кўзингиз қувнайди. Бунинг тарбиявий аҳамияти ҳам бор назаримда. Бундан ташқари “Амир Темур хиёбони” ҳамда “Мирзо Улуғбек” бекатларида ҳам бекат номларига мос бирорта элементлар йўқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент метрополитени бекатларини замон талабларидан ҳамда бекатлар номидан келиб чиқиб, қайта жиҳозлашни таклиф қиламан.
312
Изоҳлар (4)
ARSLONOV SARDORBEK FURKATJON-O‘G‘LI
Манимча брат сал қизишиб кетганлар петиция чиқаришда, бироз тасаввур қиламиз олмазор бодомзор бекатларининг ичида олма, бодом дарахтлари экилганлигини ёки Халқлар дустлиги бекатида барча миллатларнинг 1та одамдан утириши ана қуйинг Пахтакор Бунёдкор бекатларида 11нафардан уйинчи ва тренерлар уларни тушуниш мумкин энди қизиғига утамиз Беруний Ғафур Ғулом Абдулла Қодирий Ойбек Амир Темурничи буларга нима дейсизлар?
28 Октябрь 2019, 01:38
RAXIMOV UMARJON RUSTAM O‘G‘LI
O'ZBEKISTONNING TASHQI QARZI 20 MLRD. DOLLARNI TASHKIL ETYAPTI. SIZ BO'LSA BEZAKLARNI O'YLAYSIZMI
19 Октябрь 2019, 15:17
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Давлат бюджети сизларга Аловиддиннинг сеҳрли чироғимики, ишқаб туриб, ўзларизни тилакларизни айтаверасизлар? Давлат хам сизнинг истагингизни рўёбга чиқариши учун бутун халқнинг ўз оиласи ва болалари учун пишираётган қозонидаги гўшти, дастурхонидаги нонидан узиб олади, шуни биласизми?
17 Октябрь 2019, 12:56
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Мен мутлако қаршиман! Халқнинг пулини ҳар хил хил кўнгилочарларга совуришни бас қилинг! Агар халқдан йиғилган пулнинг хидига чидай олмаётган бўлсангиз, солиқ-йиғимларни камайтириш керак! Кейин халқнинг ўзи ортган пулига хайрия қилади, темир йўл, метро бекатларини чиройли қилиб қуради!
17 Октябрь 2019, 12:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 53 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг