Сергели туманидаги тирбандликларни бартараф этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда пойтахтимизнинг Сергели тумани аҳолиси кескин ошиши билан бирга Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлларда тирбандликлар юзага келаётганлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шу муаммоларнинг ечими сифатида ҳам камхарж, ҳам қулай инфраструктура тизими, ҳам жозибадор инвестиция муҳитини яратиш мақсадида 2 та таклифни илгари сураман. Биринчи таклифим: ҳозирда барпо этилаётган Сергели метро йўлининг икки томонидан параллел равишда Олмазор метро бекатигача автомобиль йўлини барпо этиш (бу метро йўлига 20 метргача яқин ҳудудда бошқа қурилишлар мумкин эмаслигини инобатга олсак, автомобиль йўли айни муддао бўлади). Иккинчи таклиф эса Чўпонота кўчасини Сергели туманида давом эттириш. Яъни Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўли давом эттирилса, ушбу ҳудудлар аҳолиси учун ҳам жуда қулай инфратузилма яратилади. Чўпонота кўчасининг давоми сифатида битта йўл ўтказгич билан ҳозирда айнан темир йўл бўйлаб бўш турган ер майдонида ушбу йўлларнинг барпо этилиши Янги Сергели кўчасидан жуда катта автомобиллар юкламасини йўқотиши ва деярли ҳеч қандай “снос”ларсиз кечиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сергели метро йўли бўйлаб ҳамда Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўлларини қуришни таклиф этаман.
5488
Изоҳлар (14)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Ушбу порталда фақат яхши ташаббуслар ва таклифлар овозга қўйилади. Сизлардан бошқа таклифларга ҳам овоз беришни илтимос қиламиз.
16 Ноябрь 2019, 14:41
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Бу лойиҳа Сергели тумани бюджетига катта даромад келтираётган машина бозорини ўз жойида қолдириш билан бирга метро ва темир йўл атрофидаги маҳаллаларга катта бизнес лойиҳаларни жалб этилишига ва ушбу ҳудудларни кескин ривожланишига сабаб бўлади.
16 Ноябрь 2019, 14:31
ISMATILLAYEV SAYYOD TAIRDJANOVICH
1. Мактаб автобусларини йулга қўйиш. 2. Парковка киладиган аппарат, парковкани назорат қиладиган инспекторлар 3. Йул бўйида парковкани вактини 1 соатлик қилиш кере. 4. Шахарга қириш ва чикиш йулларида риверсив йулларини тадбиғ этиш ( эрталаб шахарга киришга, кечга шахардан чикишга)
12 Ноябрь 2019, 15:40
SIDDIQOV BEXZOD SHOUMAR O‘G‘LI
Катта чоррахаларда мост ва тунелларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.
7 Ноябрь 2019, 10:33
MUXIDOV AZAMAT ABROR O‘G‘LI
Уважаемые господа, Хочу выразить благодарность составителю этого обращения. Согласен со всеми выше перечисленными выводами, на Сергелях в час пик вообще проехать это целое испытание. В связи с этим у меня предложения и вопросы 1. Построить путепроводы на пересечениях, больших перекресток до южного вокзала и путепровод на большом перекрестке машина базара. 2. Построить еще одну альтернативную дорогу, она была бы совсем кстати, с учетом того что населения данного района самая большая в городе. 3. Вопрос; Почему строительтво путепровода на улице Кипчок идет медленно, сколько можно уже строить этот путепровод? Открытие этого сооружения, на много бы разгрузила все дороги идущие в центральные районы.
4 Ноябрь 2019, 07:09

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 54 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг