Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайдилар. Шунинг учун, аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Чунки, уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди. Аслида, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак. Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали уларнинг иш самарадорлиги ошган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этишни ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз.
1254
Изоҳлар (3)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатлар телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:30
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Депуталарни Ижтиоий Тармокдаги РАСМИЙ сахифалари очилса хам яхши булар эди.Ва ундаги фукаролар билан булган мулокотини куришга уша СЕНАТ ва НАЗОРАТЧИ ОРГАНГА ишонч логин ва пароли берилиши керак.Ушанда Мурожатчи Фукаро ва Халк хизматчиси Депутат кандай йуллар билан кандай ечимларни бажарганини курса булади.Ва АЛБАТТА у ЕЧИМЛАРГА Ижтимоий тармокларда бериладиган КОММЕНТАРИЙЛАР у Депутатни кандай ишлаганини курсатиб туради. Мен Узбекистон янги хукуматидаги янги Депутатларимизга ишонаман Ва Ижтимоий тармоклардаги Улар томондан ёнланма Комемнтарийлар ёзишга тузилган гурух борлигига ишонмайман. Аммо бу хакида эшитканман.
26 Январь 2020, 00:05
ODILOV UMIDJON BAXRIDDINOVICH
Тугри фикрни илгари сурибсиз рахмат, шу билан бир каторда хар бир депутатнинг сайлов олди дастурини сенатдан тасдикдан утказиб, ушбу рейтингда дастурнинг амалга оширилиши буйича бахолаш мезонини ташкил этиш ва депутатлик муддати тугаганда депуталарга бажарган ишлари буйича хамда туплаган баллари буйича рагбат еки чора куришни йулга куйса максадга мувофик буларди
3 Январь 2020, 10:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси