Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 37 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
“Parlament TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Сайлов кампанияси вақтида мен барча партияларнинг сайловолди дастурларини, фикр ва мулоҳазаларини телевидения, ОAВ, интернет орқали кузатиб бордим. Ҳар бир сиёсий партиянинг жараёнга муносабати турлича янгради. Буларни кўриб, “етти ўлчаб, бир кесиб” битта таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Яъни, партиялар орасида рақобат майдонини юзага келтириш учун “Parlament TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қиламан. Биламизки, партияларимиз сони ҳозирги кунда бештани ташкил этади. Шу муносабат билан, ҳар бир партия депутатларининг иш жараёнлари ҳафтада бир марта кўрсатилса, ёмон бўлмас эди. Шунда халқимиз қайси партиянинг фаолияти тўғрисидаги эфирлар қачон намойиш этилишини билиб олган бўларди. Мисол учун, “Aдолат” социал-демократик партияси душанба куни ёки “Миллий тикланиш” демократик партияси сешанба куни ва ҳоказо. Шанба ва якшанба кунлари энг долзарб мавзулардаги кўрсатувлар такроран кўрсатилса, дам олиш кунларида меҳнат муносабатларида банд бўлган аҳолининг ҳам мазкур кўрсатувларни кўришларига имкон яратилади. Шу билан биргаликда мазкур телеканал орқали маҳаллий кенгашлар фаолияти ҳам ёритилиб борилиши зарур. Шунда ушбу телеканал чинакамига халқ билан депутатлар орасидаги асосий воситачига айланади. Бунда ҳар бир партия телеканал орқали ўзининг қилган ишлари билан халқ орасида ҳурмат қозонишни бошлайди. Халқ депутатларни танишни бошлайди, уларга ишонишни бошлайди. Aгар шу жараённи ташкиллаштирсак, биз нафақат халқнинг ишончига кирган бўламиз, балки партиялардаги депутатларнинг маъсулият билан ишга ёндашишини таъминлаган бўламиз. Бир тарафдан айрим тизимларда юз бераётган кўзбўямачилик, порахўрликни ҳам олдини олган бўламиз. Ишонинг, агар биз “Parlament TV” телеканалини ташкил қиладиган бўлсак, бажарилаётган ишларнинг сифати ҳам яхши томонга ўзгаришни бошлайди. Бу телеканал орқали партияларнинг бажараётган ишини мамлакатимиз аҳолисига, шунингдек, чет эл жамоатчилигига ҳам кенг кўламда етказиб борамиз. Ҳар бир жараённинг мазмун-моҳиятини изчил ва тизимли очиб бериш орқали жамиятимизда ватанпарварлик ҳиссини шакллантирган бўламиз. Халқ сайловда овоз берган депутатининг қилган ишларини кўриб, у билан ғурурланишни бошлайди ёки аксинча... “Parlament TV” телеканали орқали халқ билан депутатлар орасида “мунозара майдони”ни яратган бўламиз. Халқ билан депутатлар орасидаги бефарқлик, лоқайдликни олдини олган бўламиз. Муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш учун кенг жамоатчилик вакиллари билан теледебатлар ўтказилса ҳам нур устига нур бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Parlament TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
570
Изоҳлар (10)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:27
BABAYEV BAXODIR BAXTIYOROVICH
Mahalla kanalidan efirga chiqarsa bo'ladi usha "Parliament news" ' larni.....
20 Март 2020, 13:58
DOBILOV OYBEK ABDUG‘ANIYEVICH
Ўзбекистонга Парламент телевиденияси бўлиш шарт эмас. Чунки, 12 та давлат ТВ лар мавжуд, ундан ташқари вилоятларда 1 тадан давлат ТВ лар мавжуд. Давлат ТВ ларни кўпайтиришнинг кераги йўқ. Мавжуд 1 ТВни парламентга бириктириш кифоя. Давлат ТВ ларни кўпайтириб, халқнинг пулини исроф қилиш шарт эмас. Шундоқ ҳам 12 та ТВ лар кўплик қилиб турганида. Агар, ТВ каналини ошириш билан Ўзбекистон ривожланганда 12 таси билан ривожланиб кетар эди. Мен қаршиман!!!!!!
19 Февраль 2020, 15:43
YULDASHEV JANABAY UBAYDULLAYEVICH
Яхши фикр, лекин бу канал фақат депутатлар амалга оширган ишлар ҳақида эмас, балки қонунчиликдаги янгиликлар, ўзгаришлар, қолаверса конституциямизни, кодексларимизни тегишли мутахассислар билан халққа тушунарли мазмунда тушунтирадиган канал бўлса маъқул бўларди менимча.
19 Февраль 2020, 09:44
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Мен узим Махалла Раислигига номзодимни кабул килишмади.НЕГА чунки Интернетда тухмат ЖК 139 озодликдан чеклаш берилганди.Аммо МФЙ Сайловлар хакидаги конунда факат ОГИР ва УТА ОГИР жиноят килганларга йул йук деб ёзилган.Кани Хакикат? Нима учунми чунки хакикатгуй инсонлар кимларгадир тинч хаётига халакит беради.
18 Февраль 2020, 23:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси