Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 41 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга бериб борилиши ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда телевидение каналлари сони ортиб бормоқда, афсуски аксарият каналларда фақатгина кўнгилочар дастурлар ва ютуқли ўйинлар ҳақидаги кўрсатувлар, хориж сериаллари урфга айланди. Ҳаёт фақат ўйин-кулгудан иборат эмаску, бу ҳақида қанча куйиниб гапирсак ҳам эътирозимиз тугамайди. Аммо барча соҳа вазирларининг ҳар ойлик ҳисоботлари ҳамда Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилаётган қонунлар ва қарорлар лойиҳалари оммавий ахборот воситалари эфирларида тўлиқ (жонли эфирда) бериб борилмайди. Шунинг учун барча давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг амалга оширган ишлари якунлари хамда келгусидаги режалари ҳақида Олий Мажлис палаталарида бериладиган ҳисоботларини оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш керак. Шунингдек, ҳисоботларни барча давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органларининг шахсан биринчи раҳбарларининг ўзи бериши шарт деб ҳисоблайман. Давлатимиз раҳбари ишониб раҳбар этиб тайинлаган ходим қандай ишларни амалга ошираётгани, юртимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган фаолияти ҳақида халқни хабардор этиб бориши зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи раҳбарларнинг берадиган ҳисоботларини оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламиз.
564
Изоҳлар (10)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик
28 Март 2020, 07:23
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Хурматли meningfikrim.uz портали фойдаланувчилари, Сиз ва дустларингиздан ушбу гояни куллаб-куватлаб ва купрок ушбу таклифни узингизни профилларингиз оркали таркатиб 10.000 та овоз тупланишида амалий ёрдам беришингизни сурайман!
25 Февраль 2020, 14:09
KODIROV JASURBEK SHOKIROVICH
Тўғридан-тўғри эфирга узатиш яхши ғоя, мен бу ғояни қўллаб қувватлайман.
22 Февраль 2020, 00:42
NURITDINOV ALISHER XOSHIMJONOVICH
Qòllab quvvatlayman
21 Февраль 2020, 13:59
TOSHXO‘JAYEV AZIZXON ODILXO‘JAYEVICH
Qovun tuwirga usta kup gusht yimiz va hakazoo kuproq tv dan ciqib turiwsa malakalari oshadi
20 Февраль 2020, 19:01

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси