Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 38 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади. Халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан.
6186
Изоҳлар (25)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
MATKARIMOV IKROM MUXTAROVICH Бунда хисобот такдим этишни аник тартиби, мазмуни ва талабларини белгилаш керак. Акс холда шунчаки юзаки чикиш бу́либ колади SODIQOV SHAMSHOD SALIMOVICH Byudjetdan qancha pul ajratilgani va ular qayerlarga sarflanayotgani haqida ham shaffof ochiq ma'lumot berib borishsa. Saytda onlayn ko'rish imkoniyatini yaratib qoyishsa Абдуллаев: Мана шу чиккишларда шу масалалрни шафоф куриш билиш мумикн булади.
23 Февраль 2020, 00:54
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Мен фикир маулифи сифатида шуни узим учун биламнки БУ ФИКИР УТАДИМИ ЙУКМИ. Аммо Амалдаорларга кандайдир узлари устида ишлашни ва ишларини мукаммаллаштиришга турки булади. Узбекистон фукароларини Сиёсий ва Хукукий ривожланганини сезишади.Агар бу йикир хозир утмаса бир йил утиб улбатта утади .Ха булким муалиф мен булмасман. Аммо биничи кадамни мен куйганман деган умидда ёзганман. Мен Перезидент Портали оркалик Таксиларни сарикга буямаслик фикрини Сенатга фикир билдириб уч йилда еришаганман. Дарё трансга мендай инсонлар 5 та ёзган экан. Ва мана булдику. Чунки бир хил фикрлар куп ва хар кил каллада. факт уларни йегиб олиш кереак. У вактда бу портал йук эди.аммо натижа уже бор.Мен перспективага аввалрок одинрокга уйлайман.
23 Февраль 2020, 00:51
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
MATKARIMOV IKROM MUXTAROVICH Бунда хисобот такдим этишни аник тартиби, мазмуни ва талабларини белгилаш керак. Акс холда шунчаки юзаки чикиш бу́либ колади Ха албатта буни биз ХОМ ФИКИРДЕК берамиз ва Конуничлик Палатси депутатлари бекорга утирибтими буни мукаммалаштиришлари керак ва кандай ва кандай ЭФФЕКТИВ булиши учун ташкиллаш йуларини уйлаб чикишлари керак. АГАР СЕН УЛАРНИ ИШИНИ КИЛСАМ МЕНГА ХАМ 5000 000 ОЛЙИК БЕРИНГЛАР ОКАЛАР. УНда мен Тихо утирардим ОДАМЛАРГА УХшаб а?
23 Февраль 2020, 00:43
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
XUDAYNAZAROV SHAVKAT RAXMONQULOVICH Албатта, ҳокимлар ҳам ҳисобот бериши керак. Иложи бӯлса ҳисобот бериш жараёнида фуқаролардан савол бериш тартибини жорий қилиш керак. Фикирда шуни айтиб утилган Эфир вактида кунгироклар оркалик вакт етканча мулокот булади.Ва хеч булмаса шу улгиган бахтли кунгироклар эгаларини муаммоси ечилади.
23 Февраль 2020, 00:39
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Ажойиб фикр... Аммо ҳокимлар ёлғон ахборот бериб халқни алдаса керак деб ўйлайман
22 Февраль 2020, 00:49

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси