Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 28 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кўчмас мулк, хусусан, ерни ажратиш ёки бино-иншоотга эгалик қилиш тўғрисидаги ҳоким қарорини олиш учун кўп вақт ва маблағ сарф этилмоқда, ушбу жараёнда фуқаролар сарсон-саргардон бўлишмоқда. Шу сабабли, кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи қарор ва бошқа шу каби ҳужжатларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу ҳолат инсонларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини адолатли ва шаффоф тарзда таъминланишига хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратишни таклиф қиламиз.
365
Изоҳлар (5)
ABUYEV SARVARJON NURALIYEVICH
Жуда яхши булар эди тез ва осон фукороларга хам кулай
1 Апрель 2020, 09:44
MIRZAYEV NAVRO‘ZBEK MASHRABJON O‘G‘LI
Øzbekiston Respublikasi Prezidentining 5421-sonli farmoni xamda Vazirlar Mahkamasining 461-sonli qarori bilan ijro uchun yaratilgan tayyor dastur bor tuman hokimining qarorini chiqarishga. Shu dasturni ozgina øzgartirilsa bøldi. Alohida dastur yaratish shart emas. Taklifim shu.
31 Март 2020, 15:03
RUZIYEV SAYYOD SAIDMURODOVICH
Жуда яхши петиция элон килинибти, халк узини маблаги хисобидан курган обектига мулк хукукини этироф этишда ойллаб йиллаб сарсон булмокда шу петицияни халк учун оддий осон йул Билан овоз бериш йулини ишлаб чикилса яхши буларди оддий смс негаки хаммагаям пароль йук
31 Март 2020, 06:41
OTABEKOV BEKZOD RUSTAMOVICH
Ko'chmas mulkka bo'lgan egalik huquqi elektron tartibda o'tkazish belgilangan bu holat oldindan mavjud Vazirlar Mahkamasining 370- sonli qaroriga muvofiq qurilishi tugallangan bino va inshootlarni foydalanishga qabul qilish va egalik huquqini berish Davlat xizmatlari agentligiga murojaat qilasiz va u yerdan 3 tashkilot Gassin, qurilish bo'limi va kadstrning hulosasiga asosan qurilishi tugallangan bino inshootlar foydalanishga qabul qilinad Yuqoridagilardan kelib chiqib bu petetsiya 👎👎👎
30 Март 2020, 13:33
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин.
28 Март 2020, 07:17

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси