Барча ёқлаб берилган овозлар сони
414
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатларининг ижтимоий тармоқларда каналларини очиш ҳақида
- Йўналиш:Инновациялар ва АКТ
- Сана:2020-02-18 12:49:06
- Муаллиф:SHOISMATOV SHOIKROM ZAFARULLA O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатлари амалдаги қонунчилик, бўлаётган ўзгаришлар, сайлов округида олиб бораётган ишлари ва режалари ҳақида маълумот бериш, сайловчилар билан доимий алоқа қилишни таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўз каналларини очишларини истар эдик. Аксарият депутатлар очишган, бироқ кўпчилик депутатларни сайловчилари билишмайди, унга қандай боғланиш йўлларини топиша олмай сарсон бўлишмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатларининг ижтимоий тармоқларда каналларини очишини таклиф қиламиз.
Изоҳлар (1)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин.
Юкоридаги фири хам жуда маъкул Халкга якинрок булади
28 Март 2020, 07:19
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим