Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Шамол энергияси – муқобил энергетика соҳасининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Энг самарали иш учун махсус ишлаб чиқилган катта турбинали воситалар бизнинг уйларимиз, офисларимиз, саноат бинолари ва транспорт тизими учун энергия манбаини ҳосил қилиш имконини беради. Шамол электр станциясидан, кўпинча, шамол оқимининг ўртача йиллик тезлиги юқори (5 м/сек дан катта) бўлган электр энергияси манбаи сифатида фойдаланилади. Шамол электр станциясида 8 кВт дан 1,2 мВт гача қувватли электр энергиясини ҳосил қилиш мумкин. Aйнан юқорида зикр этилган шамол тезлиги бизда Жиззах вилояти Фориш туманида бундан анча баланд. Шу сабабли, Фориш туманида шамол электр стнациясининг қурилиши яхши самара беради. Бир йилда 300 кун давомида шамол эсиб туради. Шамол тезлиги 10-15 м/сек атрофида бўлади. Бу иқлим муқобил энергия учун етарли деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этишни таклиф қиламиз.
731
Изоҳлар (4)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Вой нимага, атом электростанцияси қурилмайдиган бўлдими?
10 Май 2020, 12:02
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICH
Тўғри таклиф. Худди шундай истиқболли яна бир ҳудуд Фарғонадаги Бешариқ, Данғара ва Фурқат туманлари. Қурама ва Туркистон тоғ тизмалари орасидаги Фарғона водийсига ҳаво оқимининг кириб борадиган "дарвозаси" олдида жойлашганилиги сабабли, бу ҳудудларда шамолнинг тезлиги ҳаво оқимининг водийга кириб бориш йўли торлиги хисобига ўртачадан юқори. Шунингдек, шамол эсишига стимул берадиган яна бир фактор - бу айнан шу "дарвоза" остида Қайроққум сув омборининг жойлашганлиги. Қайта тикланувчи энергия бугунги экологик тахликали вазиятда энг мақбул энергия эканини, сарф-харажатлари минимал эканини хисобга олинса, бу таклиф айни муддао. Фақат Ўзбекэнерго аралашмасин... Хар доимгидек "ош пишириб" қўйишади. Хусусий секторга бериш керак.
17 Апрель 2020, 12:05
TOSHMURODOV LAZIZ BOBAMURODOVICH
Ассалому алейкум, жуда яхши ғояни илгари сураяпсиз. Шамол энергияси муқобил энергия соҳасининг жадал ривожланаётган тармоғи ҳисобланади. Рахмат
16 Апрель 2020, 10:37
ABDULLAYEV BAXTIYAR FARXODOVICH
Hurmatli vatandoshlar bu masalaga befarq bo'lmaysiz degan umiddaman.
19 Февраль 2020, 21:12

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси