Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш (бирлаштириш) ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Яқинда эълон қилинганидек, ватандошларимиз учун ID карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди. Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади. Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан олиб юраман. Биометрик паспортни эса ҳар доим ҳам эмас. Чунки, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўз функциясини бажаришдан ташқари шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳам ҳисобланади. Шу сабабли, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавқеи ва функцияси ID картадан кўра юқорироқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш ва ягона гувоҳнома яратишни таклиф қиламан. Бунда гувоҳнома эмас, балки бошқа умумийроқ ном берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилишни таклиф киламиз.
2218
Изоҳлар (12)
ISHMATOV IKROMJON KAMILJANOVICH
ha aytgancha en muhum jihatlari qop ketipti id kartadagi malumotlardan foydalanishda tashikilotlar shu hujat qaysi sabab bilan qaysi tashkilotga uzatilgaliigi togrsdgi malumot ilovasi blan taqdim etilganda ruhsat berilishi kerak malumotla va parolarni ozgatirish umuman id karta bilan ishlash jarayonini isloh qilish uchun adroid ios va hato windows qurlmalari un dastur bolishi kerak. internetda bu kartani narhi 200 000 somga yaqlgini oqdim demak kartaham shunga yarasha mukamal va kerakli bolishi kerak
18 Июнь 2020, 22:20
ISHMATOV IKROMJON KAMILJANOVICH
Assalomu alekum TURDIYEV JAMSHID RUSTAMOVICH fikirlari togri va shunga qoshmcha qmochiman qr kod yonaltirgan sahifa yopiq holatda bolishi kerak kani parolangan mutahasis kerakli maluotni olishi uchun qr skaner yordamida skanerlaganda malumot olish paroli soralishi va fuqoro mutahasis ozni tanishtirgandan kegin ushbu parolni malum qilishi parolar 1 martalik yoki kop matalik parametrlarda bolshi shart bu qoshmcha hafsizlik uchun zarur, faqtgina haydovchillik guvohnomasinigina emas yurtimizda amal qiluvchi barcha hujatlarni id kartaga integratsya qilish zarur jumladan nogironlik tmek hulosasini ham. bu fuqoro ortiqcha qogozbozliksiz ish bitrshiga komak bolishi kerak sahifani ichida hujatlarga tegishli idoralar sahifalari hamda fuqoro togrisida maza malumotlari bolishi zarur, bU bilan man qogoz hujatlardan arginal pechatladan voz kechilsin dimochimasman u hujatla faqat id kartani tiklashda va nizoli vazyatlada isbot uchun hizmat qilish uchun uyda yotishi kere.
18 Июнь 2020, 22:13
ZAKIROV NODIR MARATOVICH
Яхши фикр, лекин Хайдовчилик гувохномасини олиб қўйиш холатлари манимча ҳали ҳам бор (спиртли ичимлик ичиб ҳайдаганда, суд қорори билан бошқариш ҳукуқидан маҳрум этилганда ва бошқаларда) бу ҳолатларда Паспортни (ID картани) олиб қўйиб бўлмайди. Бунинг учун барча ЙПХ инспекторлари сканер- (Паспорт (ID карта) чипи ўқийдиган) билан жиҳозланган бўлиши керак Паспорт (ID карта) чипига транспорт бошқариш учун тақиқ киритилганлигини билиш учун.
22 Май 2020, 19:02
KUZIBAYEV FERUZ OCHILOVICH
Сиз хали id картаси билан хайдовчилик гувохномасини бирлаштиришни гапираяпсизлар лекин халигача хайдовчилик гувохномамини барча ДХА ларда алмаштириш имконияти яратилмаган. Факат Тошкент ва бир нечта ДХАларда мумкин.
19 Май 2020, 23:22
TURDIYEV JAMSHID RUSTAMOVICH
ID номи билан ID булиши керак, бир фукоро тугрисидаги барча маълумотлар киритилган булиши керак. Манимча, QR код билан маълумотлар базаси ташкил килинган давлат сайтига юборилса яхши буларди ва бу сайтда ушбу фукоро учун барча маълумотларни янгилаб бориш керак. Ф.И.Ш., ИНПС, ИНН, Хавдовчилик гувохномаси, харбий гувохномаси, ЗАГС, ота-онасинини Ф.И.Ш. ва тугилган вакти (метрикани урнини босиши учун, нотариусларда метрика сурамаслиги учун), оилавий ахволи (турмуш курган(курмаган)лиги
19 Май 2020, 14:13

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси