Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги вақда Тошкент шаҳрида ДЙҲХХ карантин ҳолати сабабли вақтинча ишламай турганлиги аҳоли ўртасида жуда кўп муаммоларни юзага келтирмокда. Шу сабабли, ДЙҲХХга боғлиқ бўлган хизматларни электрон тарзда амалга ошириш ёки қисқа рақам хизмати орқали қабул учун навбатга ёзилиш тартибини жорий этиш керак. Бу фуқароларнинг, айниқса, тадбиркорларнинг сарсон бўлиши каби ҳолатларнинг олдини олади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз.
1001
Изоҳлар (1)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Россияда mvd.ru сайтида бемалол Автомоьиль буйича ва Хайдовчилик гувохномангиз буйича барча маълумотларингизни оласиз.Керак булса Жарималарни хам онлайн тулайсиз. Мободо кассага тулаб келган булсангиз аммо амал килмаган булса Сиз узингизни номингиздан КВИТАНЦИЯНИ скан версиясини юборасиз ва Жарима карздорлик ечилади.Шу усулда барча туловлар ДЕМАК МИГРАЦИЯГА оид мехнат мухожирларига хам КУЛАЙ шароитлар яратилган.Буни ракамлик технологияларни ривожлантиришга астоидил ёндашиш деб аталади.Факат баландпарвоз гаплар эмас ва бошликларни олдида ракамларни курсатиш эмас.Бундан ташкари Шахардаги барча АПТЕКАЛАРДАГИ дориларни нархларини куриш мумкин ва енг кулай ва арзон ердан сотиб олиш мумкин.Ва Албатта у ерда ИЖТИМОИЙ АПТЕКАЛАРДАГИ НАРХЛАР АНЧАГИНА арзон.Бизда эса ундай эмас ИЖТИМОИЙ АПТЕКАНИ номи факат ижтимоий. Масалан Маргилон 6- поликлиника кошидаги.
5 Июнь 2020, 22:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси