Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 74 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган “Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра, қайта тайёрлаш курсларида ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат миқдорида белгиланади. Ўқув жараёни давомийлиги 26 ҳафтани ташкил этади. 38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади: назарий таълим – 18 – 24 ҳафта; аттестация – 2 – 4 ҳафта; битирув иши – 1-2 ҳафтани ташкил этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Низомда ушбу қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва махсус дипломга эга бўлган шахсларни фақатгина давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб боришини белгиланганлиги ўз-ўзидан ушбу курсларни тамомлаб юридик хизматнинг барча турлари, яъни адвокат, суриштирувчи, терговчи ва бошқа юридик сохаларда ишлашни чеклаб қўйилишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бундай курсларнинг мавқеини тушириб ва унда ўқиш эҳтиёжини кескин тушириши табиий. Шу сабабли, мазкур курсларни иккинчи олий таълим билан тенглаштиришни таклиф қиламан.
1441
Изоҳлар (14)
ABDUVALIYEV RAVSHAN RUXILLAYEVICH
Ассалому алайкум ! Аввало ушбу курс тўлов шартнома асосида амалга ошириладими? Курс давлат томонидан ташкил қилинаяптими ёки тадбиркорлик сифатида ташкил қилинганми, хусусийми? Курснинг асосий мақсади қандай? Курсни битиргандан сўнг иш масаласи қандай бўлади? Менимча шуларни ҳисобга олиш керак. Кўпроқ ҳуқуқшуносга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар, янги ташкил топаётган корхона фирмаларга хизмат таклиф қилинса мақсадга мувофиқ бўлади менимча. Қўллаб қувватлаш мақсадга мувофиқ менимча.
18 Май 2020, 12:44
GAZIBEKOV XURSHID ISKANDAROVICH
Шахсий фикрим ва тажрибамдан келиб чиқиб айтамоқчиман. Юрист бўламан деган шахс албатта 4 йил ёки 6 йил ўқиб, "ақилли" бўлиб қолмайди. Агар эътибор қаратсак, юрист бўламан деганлар юридик коллежда 3 йил тахсил олади. Ундан кейин Унвер, асосий фанлар яна такрорланади. Коллежни тамомлаган шахс Универни тамомлагандан билимлироқ чиқиши барча сохаларда ҳам бор... 6 ойга мўлжалланган дастурда ўқиганларнинг ҳам сезиларли қисми яхши юрист билан бахсалаша олишига ва ўйлантириб қўйиши ҳолатларини гувоҳи бўлганман. Ва уларни исм шарифи бн санаб бериш мумкин. Петиция қўллаб қувватлашга арзийди...
15 Май 2020, 22:06
URAKBAYEV GULOMJON BAXTIYOROVICH
Жуда ўринли тиклиф қўшиламан. Бошқаларни хам ушбу таклифни қўллаб қувватлашларини сўраб қоламан.
15 Май 2020, 17:16
QURBANOV FARRUX NORBUTAYEVICH
Ҳаммага омад.
15 Май 2020, 16:16
KUTLIMURATOV UMID MOKSUDOVICH
asosiy masala bu yerda necha yillik o'qishni bitirishda emas, balki qay darajada bilim saviyasiga ega bo'lishda manimcha, chunki 4 yil yurfakni bitirgani bilan o'z soxasi mutaxassisi bo'lib yetishmasligi mumkin, shunday ekan mening taklifim yuridik kadrlarni necha yillik o'qishda o'qiganiga qarab emas, bilim saviyasiga qarab ishga olish muhim. Yuridik sohalarga ishga olishda tanlov imtihonlarini tatbiq etish kerak.
15 Май 2020, 11:35

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси