Барча ёқлаб берилган овозлар сони
273
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш ҳақида
- Йўналиш:Туризм ва бошқа масалалар
- Сана:2020-04-27 14:35:09
- Муаллиф:TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги вақтда муайян давлатлар учун Ўзбекистон Республикасига туризм мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳларга тақдим этиладиган виза 30 кунни ташкил этади. Бу муддат жуда ҳам қисқа муддат бўлиб Ўзбекистонга саёҳатини режалаштириб, бир қанча муддат кейинга авиабилет харид қилиб, мехмонхоналарни интернет орқали қидириб, банд қилиб, кейин Ўзбекистонга етиб келганидан сўнг уни етарли даражада тўлиқ саёҳат қилиши учун етарли эмаслигини инобатга олган ҳолда ва хорижий сайёҳнинг Ўзбекистон худудида узоқроқ қолиши учун ва кўпроқ маблағ сарфлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга кириш туристик визаси муддатини 3 ойга узайтириш таклифини кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда Ўзбекистонда туристни узоқроқ ушлаб қолиш ва давлатимизга кўпроқ маблағ қолдиришига имконият яратилар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтиришни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (1)
JURAYEV ASLIDDIN SHAXOBIDDINOVICH
Turistlar bekorchmi yoki respublikamizda sayohatbop joylar shunchalik ko`pmi, Turist bo`lgandan keyin o`z nomi bilan turistda bir hafta ana boringki 10 kunda zerikib ketadi, 1 oy ham aslida ortiqcha vaqt ular uchun. Ammo turistik vizasi ostida boshqa davlat fuqarolari bozorlarimizda savdo yuritayotganlar talaygina, shuni ham e`tibordan chetda qoldirmasak yaxshi bo`lardi. Bu jamoaviy fikrni ma`qullab bo`lmaydi
7 Август 2020, 15:38
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим