Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналарини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кўп миллионлик аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг узоқ ҳудудларда жойлашган сўлим масканларга бориб, дам олиб қайтиши жуда ҳам қийин масала. Чунки у ерларга бориш ва қайтишга кетадиган вақт фақат йўлга сарфланади. Шу сабабдан, Қамчиқ довонида дам олиш масканларини ташкил этиш водий вилоятлари аҳолиси учун айни муддао бўлар эди. Бунда арзон меҳмонхоналар ва меҳмон уйларини ташкил қилиш, уларни топиш осон бўлиши учун интернетга жойлаштириш (шу жумладан, Google maps ва Яндекс карталарга ҳам), тоғларга чиқиш мумкин бўлган ҳудудларни ажратиш, автомобиллар тўхташи мумкин бўлган ҳудудларни ташкил этиш, Оҳангарон сув омборини сайёҳлар учун очиш, қайиқлар ва бошқа инфратузилмаларни йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қамчиқ довонида туристик дам олиш зоналарини ташкил этишни таклиф қиламиз.
3401
Изоҳлар (3)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Чорвоқни ҳам таъқиқлаш керак! "Пул бераркан"-деб оқизиқни ичиш керакмас. Ҳайвонмас-ку бизлар. "Коронавирус" қаердан келиб чиқди? "Ҳаром-халол"- демай еб-ичишдан!
28 Апрель 2020, 12:15
TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH
Охангарон сув омбори билан Чорвоқ сув омборини қандай фарқи бор? Чорвоқда чўмилса бўлади, Охангарон сув омборида бўлмайдими? Чорвоқни сувини ичяпсизку?
27 Апрель 2020, 19:27
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Охангарон сув омборини сайёҳлар учун очиш"- одамлар ичадиган сувга бавл қилиб, "енгиллашгандан сўнг" ювиндиқлари билан сувни булғашлари учунми? Ким билади қайсида қанақа тери-таносил каллликлари бўлиши мумкинлигини...
27 Апрель 2020, 17:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси