Барча ёқлаб берилган овозлар сони
522
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Барча идора ва ташкилотларнинг Республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратиш ҳақида
- Йўналиш:Инновациялар ва АКТ
- Сана:2020-05-11 21:08:48
- Муаллиф:RUSTAMOV AZIZ AZAMATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Афсуски, ҳозирги кунда барча ташкилотларнинг хам расмий сайти мавжуд эмас, мавжудлари ҳам ўз сайтларини янгилаб боришмайди. Уларнинг аксариятида боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ишламайди, электрон почта манзилига юборилган мурожаатингиз узоқ вақт ўрганилмай қолиб кетади. Бу эса, ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган “масофадан (уйдан) туриб мурожаат йўллаш” ёки хизматлардан фойдаланиш имкониятини чекламоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча идора ва ташкилотлар тўғрисидаги ишончли маълумотлар (боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари, юридик манзили, электрон почтаси (E-mail) ва ҳоказоларни) мавжуд бўлган Республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратишни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (7)
ABDULLAYEV SHERZOD XABIBULLA O‘G‘LI
Afsus yaxshi murojaat edi. Idoralar aro ishlaydigan yagona baza ko'p muammolarni hal qilardi!
8 Октябрь 2020, 10:47
XAMRAKULOV XURRAMBEK RUSTAM O‘G‘LI
OSha murojaatlar bilan ishlash bolimiga bitta AKT soxasidan ishchi hodim olinsa va ma'sul qilinsa muommolar bolmaydi
Ishga kirishdagi tanish bilishchilik bor ekan hali beri qutula olmaymiz!
20 Сентябрь 2020, 15:39
YUSUBJONOV ABDULATIF BAXTIYORJON O‘G‘LI
хамма ташкилот узи яратиб куйса булади.битта кадр куйиб нормал ойлик тайинласа шунака тушунмовчиликлар бумиди
20 Август 2020, 23:32
XIDOYATOV BAXTIYOR ILYASOVICH
Яхши таклиф. Аксарият аҳоли телеграм ижтимоий тармоғидан фойдаланади ҳозирда. Ахборот берувчи портал каби телеграм бот яратилса анча фойдали бўларди.
5 Июль 2020, 23:15
VOHIDOV MIRALI ZOHID O‘G‘LI
Bu fikr unchalik ham to'g'ri emas telegram bot bu bugun bor ert yo'qolib ketadigan tizim va u barcha malumotlarni 3 kishiga o'tib ketishiga xizmat qilishi mumkin
5 Июль 2020, 10:39
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим