Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда мамлакатимизнинг водий вилоятлари ва пойтахт қисмини бошқа (марказий, жанубий ва ғарбий) ҳудудлар билан боғлашда М-39 трассаси асосий йўл сифатида фойдаланилади. Ушбу трассанинг Самарқанд вилоятидан ўтган 200 кмлик қисмининг аксарияти аҳоли гавжум масканлардан ўтганлиги ва автомобиль тезлигининг чекланиши ушбу ҳудуддан қатнашда бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Ушбу ҳудудда транспорт юкламасини камайтириш учун Навоий вилояти Нурота туманини Жиззах вилояти Фориш тумани билан боғлайдиган йўл (кейинги ўринларда “шимолий йўл”) аслида транспортда қатнаш учун жуда қулай. Энг асосийси, Нурота тумани ҳудудидан ўтган 140 кмлик асфальт йўл ҳатто пойтахтнинг айрим кўчаларидан яхши ҳолатда. Фақат ушбу йўлга Жиззах шаҳри орқали ноқулай ва Ш.Рашидов тумани орқали таъмирталаб йўл орқали чиқилиши кўпчиликнинг бу йўлдан юрмаслигига асосий сабабдир. М-39 трассасини Жиззах вилояти Пахтакор тумани орқали Фориш туманига олиб бориладиган йўлни очиш жуда катта лойиҳа бўлиб, унинг ижобий томонлари қўйидагича: биринчидан, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан пойтахт, водий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига қатнаш масофасини камида 20-30 кмга қисқартиради ва қатнашни янада қулайлаштириш; иккинчидан, аҳоли гавжум масканлардан ўтган ҳудудларда турли йўл транспорт ҳодисаларининг камайиши; учинчидан, М-39 трассасининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган қисми юкламасини камайтиради; тўртинчидан, Айдар-Арнасой кўллар тизимида режалаштирилаётган жуда катта эко-туристик лойиҳалар ривожига улкан фойда беради; бешинчидан, Фориш, Нурота ва Томди каби ривожланмай қолаётган ҳудудларнинг ривожланишига (турли хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши) сабаб бўлади, инвесторлар қизиқиши ва оқимини оширади; олтинчидан, пойтахт ва водий вилоятларидан Учқудуқ, Зарафшон шаҳарлари ва Томди туманига масофани 100 кмгача қисқартиришга хизмат қилади; еттинчидан, транспорт харажатларини камайтиради; (Фориш, Нурота туманларида режалаштирилаётган лойиҳалар учун қисқа масофа жуда муҳим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги ижобий жиҳатларни инобатга олиб, Жиззах вилояти Пахтакор тумани орқали М-39 трассаси ва Фориш туманини боғловчи автомобиль йўлини тиклашни таклиф қиламан ва ушбу лойиҳаларга алоҳида эътибор беришни сўрайман.
14959
Изоҳлар (38)
AXMEDOV AKOBIRXON AKBAROVICH
Тўғри ва жуда керакли таклиф, фақатгина бу таклифлар амалга ошсагина таклифда қайд этилган афзалликларни барчаси рўёбга чиқади. М 39 трассасидаги Автомобилларнинг тирбандлиги камаяди ҳамда халқаро транзит йўналишдаги автомобилларга ҳам анча қулайлик яратилган бўларди.
23 Май 2023, 11:06
ISKANDAROV RUSTAM TANGIRKULOVICH
Пойтахтдан кейин нуфузли шаҳарлардан бири бу Самарқанд шунинг учун трассани шаҳар ичидан олиш яхши фикр. Шу билан бирга тарбандлик хайдовчиларни толиқтириб чарчатади натижада ухлаб қолиш ва воқеани олдиндан сезиш хисси сустлашади ва аврияларга олиб келиш мумкун.
18 Май 2023, 09:51
KURBANOV MUSURMON KUDRATOVICH
Judayam zo'r fikr. Ko'pchilik fuqarolar qulayliklarga ega bo'ladi.
16 Май 2023, 14:27
KARIMOV JAVOXIR MUZAFFAR O‘G‘LI
Judayam zo'r taklif, Bu albatta Biznes uchun ham judayam foydali, chunki logistika arzon va stabilniy ishlashiga ko'mak beradi. Yetkazish berish narxi qancha arzonlashsa yangidan yangi sex va har xil ishlab chiqarishlar chekka viloyatlarda ham ko'payadi deb hisoblayman. Toshkent va boshqa gavjum shaharlarda ishlab chiqarish ancha yaxshi rivojlangan, chunki, ushbu hududlarda ishlab chiqarilgan mahsulotlarni yetkazib berish oson. Agar logistika yaxshilansa, Albatta, bu ishlab chiqarishni arzonroq ishchilar bor bo'lgan chekkaroq hududga ko'chirish muammo bo'lmaydi. Tadbirkorga foyda kerak, Infratuzilma yaxshi bo'lsa, ularga molni qayerda chiqarishgani muhimmas, qayerda optimal muhit bo'lsa, o'sha joyni tanlashi mumkin. Lekin bunga mogistral yo'llar to'sqinlik qiladi. Agar Buxoro yo'lidan xorazm va Qoraqalpoqqa o'tagan odam bo'lsa, u yerdan furalar o'tsa, 50% mahsulot tamirtalab holatga keladiyu, agar fura tirik chiqsa u yo'llardan.
16 Май 2023, 10:33
MAMATKULOV ANVAR ASADOVICH
Жуда зўр таклиф. Буни албатта амалга ошириш керак.
24 Январь 2023, 09:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси