Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 49 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Жамоат хожатхоналарини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шаҳарларимизнинг инсонлар учун қулайлик даражасини ошириш мақсадида замонавий қурилиш лойиҳалари асосида кўплаб бинолар, боғлар, дам олиш масканлари ва бошқа турдаги иншоотлар қурилмоқда. Бироқ, бугунги кунда шаҳарларимизда жамоат хожатхоналарини қуриш муаммоси ҳанузгача долзарб муаммо сифатида сақланиб қолмоқда. Масалан, шаҳарда маълум бир юмуш билан юрганда ёки шаҳар айлангани чиққанда деярли бирорта ҳам жамоат хожатхонасига дуч келмайсиз. Бу ҳолат шаҳар аҳолиси ва чет эллик меҳмонлар учун ноқулайликларни туғдирмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи чет эллик меҳмонлар жамоат хожатхоналарининг мавжуд эмаслигини Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги камчиликларидан бири сифатида эътироф этишмоқда. Замонавий шаҳар қуриш лойиҳаларига назар ташлайдиган бўлсак, жамоат хожатхоналарини қуриш шаҳар аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш воситаси ҳамда қурилиш лойиҳаларининг ажралмас қисми ҳисобланишини кўришимиз мумкин. Масалан, Европанинг деярли барча давлатларида ва бошқа аксарият ривожланиб бораётган давлатларнинг шаҳарларида жамоавий хожатхоналар тизими самарали йўлга қўйилган. Мамлакатимиз шаҳарларида замонавий жамоат хожатхоналарини қуриш орқали ҳам аҳолига, ҳам чет эллик меҳмонларга қулайликлар яратилган бўлар эди. Таъкидлаш жоизки, жамоат хожатхоналарини ташкил этиш замонавий шаҳар қурилиши лойиҳаларининг асосий талаби ҳамда инсонларнинг кундалик эҳтиёжи учун муҳим бўлган восита ҳисобланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, республикамизнинг барча шаҳарларида жамоат хожатхоналарини ташкил этишни таклиф қиламиз.
306
Изоҳлар (6)
TURG‘UNBOYEV ABDULAZIZ BAXODIR O‘G‘LI
Ha albatta bu juda ham muhim masala. Ba`zida shaxsan o`zimda ham noqulayliklar tug`ilishi bilan tezda o`zimga yaqin masofada joylashgan hojatxona qidiraman. Bu bizning jamoat-tashkiliy ishlarimizga chetni nazaridan qo`yiladigan baho ham hisoblanadi.
3 Июль 2022, 00:33
YARASHEV OLLAMUROT CHALGASHEVICH
Бу жуда зарур таклиф.Пана жой излаб юрганларниям ўйлаш керак.Эркак киши бир амаллаши мумкин аёлларга бу масала жуда оғир.Имкон бўлса кийим алмаштириб енгил душ қилиш имкони бўлса яна яхши бўларди.
30 Июнь 2022, 23:09
JOBBAROV MAMATKOBIL URALOVICH
бунда шуни хам хисобга олиш керакки,пулли хожатхоналарни,зарурат булганда айрим шахсларга бепул килиб куйса маъкул булар эди
25 Июнь 2022, 18:13
DEXQONOV MIRALI SHARAFJON O‘G‘LI
Эко хожатхоналардан ташқари албатта барча туман шахар кўчаларида ахоли гавжум тўпланадиган худудларда ахлат қутиларини кўпайтириш лозим бу хозирги кунда жуда мухум.
23 Июнь 2022, 15:21
OSTONOV G‘OLIB AMONOVICH
Мен ҳам шу фикрдаман, жамоат жойларига ҳожатхона, бундан ташқари ахлат қутиларини ўрнатишни тезлаштириш керак, ҳамма жойни ахлат қутилари билан таъминлаб, ундан кейин аҳолимиздан тозаликка риоя қилишни талаб қилсак ярашади.
1 Июнь 2022, 09:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси