- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9217
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7883
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7596
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6716
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6391
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг ижроси, Президентимиз томонидан Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида белгилаб берилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш жараёни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси эшитувида муҳокама этилди.
Мудофаа доктринаси Ўзбекистон Республикаси барча мамлакатлар билан муносабатларни мамлакат миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро наф кўриш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш асосига қурилганлиги билан ажралиб туради.
Айни пайтда мазкур ҳужжатнинг ижросини самарали таъминлашда парламент палаталари, қўмиталар ва фракциялар, депутатларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда парламент назорати имкониятларидан фойдаланиш давр талабидир. Шу маънода тадбирда бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, парламент ва масъул вазирлик олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Хавфсизлик кенгаши мажлисида белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича “Йўл харитаси”ни амалга оширишда айрим вазирлик ва идоралар томонидан шартнома лойиҳаларини келишиш муддатлари ўтказиб юборилаётганлиги, ҳарбий хизматчилар учун қурилаётган айрим уй-жойларда муҳандислик ва пардозлаш ишлари ўз вақтида якунланмаганлиги каби муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.
Эшитувда “Йўл харитаси”ни амалга оширишда депутатлар томонидан кўмаклашиш, ҳарбий хизматчилар учун барпо қилинаётган кўп хонадонли уйларни қураётган ташкилотларнинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, вилоятлар марказларидаги “Ҳарбий ватанпарварлик боғлари”ни қуриш ишларини жадаллаштириш, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари ишини янада фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Якунда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Мудофаа вазирлиги тизимида Мудофаа доктринасини ўз вақтида ва самарали ижро этишни кучайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.