- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9350
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 8017
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7751
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6883
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6527
2018 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Уй-жой коммунал хизматларни кўрсатиш ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идора ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 август куни қабул қилинган мазкур қонуннинг мақсади тўлов интизомини мустаҳкамлашга, шунингдек айрим тоифадаги I ва II гуруҳ ногиронларга имтиёзли пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилгандир.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси ичимлик суви, электр энергияси ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга, коммунал хизматлар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўланишига эришишга, шунингдек дебитор қарздорликни камайтиришга қаратилган нормалар билан тўлдирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган айрим тоифадаги шахсларга имтиёзли пенсиялар тайинлаш тартиби такомиллаштирилмоқда.
Қонун муҳокамаси чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати