- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9256
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7918
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7638
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6766
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6427
2019 йил 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан “Туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитасининг ходимлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақоми берилди. Бугунги кунга қадар туризм соҳасига оид 40 тага яқин махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилингани соҳа ривожига катта замин яратмоқда.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш лозимлигини таъкидлаб, 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий концепциясини ишлаб чиқиш ва 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллион нафарга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш лозимлигини қайд этган эди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон экотуризм соҳаларини ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга. Гўзал географик ва табиий шароитлар республикамиз ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун ғоят қулайдир. Шундан келиб чиқиб давра суҳбатида туризмни, хусусан, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур жараёнда билдирилган таклифларни «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳамда 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий концепциясида акс эттириш масалаларига эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида “Фаол инвистициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида соҳага инвесторларни жалб этишга кенг имкониятлар яратиш, хусусан хорижий сайёҳларга виза ва рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига берилган қулайлик ва имтиёзлар, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Қизғин ва конструктив руҳда бўлиб ўтган давра суҳбатида “Туризм тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга оид ўттизга яқин таклифлар билдирилди.