- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 7748
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 6619
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 6218
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 5925
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 5086
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 5065
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 5010
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 4970
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 4848
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 4663

“Mening fikrim” веб-порталида “Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш тўғрисида”ги № 1620-s-p/18-сонли электрон жамоавий мурожаат 2019 йил 2 январь куни етарли овоз тўплади.
Мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва “Mening fikrim” веб-портали орқали “Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида”ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тартибини бекор қилиш масаласини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 48-банди ижроси доирасида кўриб чиқишни назарда тутади.
Ҳозирда ушбу қарор айрим сайтлар (repost.uz ва бошқалар) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифа-каналлар (Kanallarning dodasi, Uzbekvideo, Эхо Узбекистана ва бошқалар) томонидан нотўғри талқин қилиниб, автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими бекор қилинганлиги ҳақида асоссиз ахборот тарқатилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими амалда эканлиги ва бекор қилинмаганлигини маълум қиламиз.