Барчаси
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
Автомобиль бошқаришга рухсат берувчи гувоҳнома олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилишни таклиф қиламан. Автомактабларда ўқитишдан мақсад нима? Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишми, буни мустақил ўқиб-ўрганиш ҳам мумкин. Ёки автомобиль бошқаришни ўрганишми? Буни бирор қариндош ёки таниш ёнида юриб ҳам ўрганиш мумкин. Ҳозирда мактаблар ўқитиш хизмати учун 2-3 миллион сўрайди. Мақсад пул тўлашми, бу пулни ўз қариндошимизга берсак ҳам бўлади. Барибир ЙҲХБда имтиҳон топширмагунимизча “права” бермайди. Шундай экан, ИИБ ЙХХБда имтихон топшириш учун тўловларни амалга оширган фуқаролардан аввал назарий, назарий имтихондан ўтганлардан амалий имтиҳон олиниб, имтиҳон топширганларга тоифали ҳайдовчилик гувохномаси ...
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 2980
  • 50 Изоҳлар
Ўзбекистон Республикасида “ёшлар (ёш фуқаролар) тушунчасини ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз беш ёшдан ошмаган шахслар” деб ўзгартириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида ёшлар (ёш фуқаролар) ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида бола (болалар) - ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланиши келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида вояга етмаган - ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс дея эътироф этилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ 14 ёшга тўлган ва 18 ёшга тўлмаган шахс – ҳам ёш, ҳам бола ва ...
Муаллиф: ARSLONOV ZAFAR DONIYOROVICH 804
  • 5 Изоҳлар
Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида
Таклифим тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этиш керак. Буни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, ишлаш учун қулайлик ва самарадорлик яратиш учун (тез ёрдам ходимлари доимий турли хил шароитларда ишлашларига тўғри келади; иккинчидан, бу форма ходимга имтиёз берсинки, тиббиёт ходимига бўлаётган тажовузлар камайсин; учинчидан, ривожланган давлатларнинг барчаси бундай формалардан тез тиббий ёрдамда фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Чунки кўплаб давлатларда тез тиббий ёрдам ходимларининг хизмат формаси турли юқумли касалликлардан сақланиш имкониятини ҳам бериши керак; тўртинчидан, юпқа оқ халат тез тиббий ёрдам ходими учун ноқулай форма деб ҳисоблайман.
Муаллиф: NIZOMOV NURIDDIN TO‘LANOVICH 357
  • 7 Изоҳлар
“Parlament TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Сайлов кампанияси вақтида мен барча партияларнинг сайловолди дастурларини, фикр ва мулоҳазаларини телевидения, ОAВ, интернет орқали кузатиб бордим. Ҳар бир сиёсий партиянинг жараёнга муносабати турлича янгради. Буларни кўриб, “етти ўлчаб, бир кесиб” битта таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Яъни, партиялар орасида рақобат майдонини юзага келтириш учун “Parlament TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қиламан. Биламизки, партияларимиз сони ҳозирги кунда бештани ташкил этади. Шу муносабат билан, ҳар бир партия депутатларининг иш жараёнлари ҳафтада бир марта кўрсатилса, ёмон бўлмас эди. Шунда халқимиз қайси партиянинг фаолияти тўғрисидаги эфирлар қачон намойиш этилишини билиб олган бўларди. Мисол ...
Муаллиф: XATAMOV SODIQJON TOIROVICH 530
  • 10 Изоҳлар
Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш ва фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълумки, юртимизда туризм ва уни ривожлантиришга охирги йилларда жудаям катта эътибор ва маблағлар ажратилмоқда. 2019 йил давомида миллионлаб хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонимизга ташриф буюрган. Улардан бир қанчаси таклифимизга асосан чет элдан ташриф буюриб, чегарадан ўтишганида учувчисиз учадиган аппаратларни олиб киришда жуда ҳам мушкул вазиятда қолишгани ва бошқа давлатларда ҳеч қандай муаммоларсиз олиб кириб жуда ҳам чиройли видео тасвирларга олишганини таъкидлашди. Ўзбекистонга саёҳатни бир қанча давлатларда реклама тарзида кўрсатишмокда ва бунга таяниб сизлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дронлар, яъни учувчисиз учадиган аппаратларни учириш тартибини қайтадан кўриб чиқиб енгиллаштиришингизни ҳамда ...
Муаллиф: YULCHIXONOV RUSTAMXON ABDUNOSIROVICH 12412
  • 41 Изоҳлар
Орол денгизини қутқариш учун ёввойи мевали дарахтларни экиш ҳақида
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг экологик глобал муаммоси бу - Орол муаммосидир. Aфсуски, бу муаммога кўпчилигимиз эътибор бермаяпмиз. Ўзбекистон табиий иқлимининг салбий ўзгаришида Оролнинг қуриб боришини асосий сабаблардан бири деб ҳисоблайман.
Муаллиф: KADIROV KAMILJAN URALOVICH 509
  • 2 Изоҳлар
Мамлакатимизда инглиз тилини оммалаштириш ҳақида
Мамлакатимизда аҳоли орасида инглиз тилида сўзлаша олиш даражасини оширишимиз керак. Шу мақсадда, давлат органларида, бюджет ташкилотларида ишловчи ва “IELTS” халқаро сертификатига (7 ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентда миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 % устама тўлаш тизимини жорий этиш керак. Бунда қуйидаги самараларга эришиш мумкин бўлади: биринчидан, мамлакат аҳолисида инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучаяди; иккинчидан, миллионлаб сарфлаб четдан юқори малакали кадрларни таклиф қилгандан кўра, мамлакатимиздаги иқтидорли кадрларнинг қўним топишига кўмак берилади; учинчидан, инглиз тилини пухта ўзлаштирган малакали кадрлар ишга инновацион ёндашиш ва замонавий фикрлаш қобилиятига ...
Муаллиф: RO‘ZIBOYEV OYBEK XAMIDULLAYEVICH 807
  • 19 Изоҳлар
Табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудлардаги аҳолини ис газини сезадиган ускуналар билан таъминлаш ҳақида
Ҳозирда Ўзбекистоннинг чекка-чекка туманлари қишлоқларидан тортиб ҳатто марказлашган туманларда ҳам табиий газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу, ўз навбатида, стандартларга жавоб бермайдиган иситиш печларидан фойдаланишга олиб келади. Натижада аҳолининг ис газидан заҳарланиш эҳтимоли ортади. Маълумки, тўлиқ ёнмаган ўтин хамда кўмирдан рангсиз, ҳидсиз бўлган газ (ис гази) ажралиб чиқади. Ушбу ис гази инсон саломатлигига жиддий хафв солади, баъзан бундай холатлар ўлим билан якун топади. Ҳар йили совуқ тушган мавсумда юртдошларимиз ностандарт печлардан фойдаланиши оқибатида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Менимча, бундай вазиятлар яна такрорланишини олдини олиш шарт ...
Муаллиф: XOJIYEV SHOXRUX QOBILJON O‘G‘LI 371
  • 3 Изоҳлар
Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида
Жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобиль қурилмaлaрнинг IMEI рaқaмлaрини рўйхaтгa олиш учун aҳолидaн ундирилaдиган тўловлaрни бекор қилиш вa рўйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартиби жорий этилишини сўрaймaн. Чунки, ҳозирги глобaллашув дaвридa aҳолини қўллaб-қуввaтлaш, ортиқчa тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблaймaн.
Муаллиф: DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI 91731
  • 494 Изоҳлар
Ишонч телефонлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳақида
Ишонч телефонлари фуқаролар дуч келиши мумкин бўлган муаммоларини бартараф этишларида қулай воситалардан биридир. Шундай экан, улардан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу кунларда, биз мурожаат қилаётган ишонч телефонлари нега ишламаяпти, нега уларга ҳеч ким жавоб бермаяпти, нега бошқа манзилга тушаяпмиз қабилидаги саволлар барчани ўйлантираётгани рост. Соғлиқни сақлаш, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишонч телефонларига жавоб берувчи мутахассисларни кўпайтириш зарур. Барча ишонч телефон рақамларини ўзида мужассамлаштирган интернет сайти яратилганида, биз мурожаат йўлламоқчи бўлган муассасанинг ишончли рақамини топишимиз осон бўлар эди. Бундан ташқари, ...
Муаллиф: RIZAYEV AKMAL ALISHER O‘G‘LI 1129
  • 7 Изоҳлар
Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қуриш ҳақида
Ўртачирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости-Қўйлиқ) эрталабдан кечгача давом этади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп. Аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобил йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши (бу билан боғлиқ яна бир автомобил йўли ёки эски мавжуд йўлларни кенгайтириш) мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Муаллиф: SABUROVA JULDIZXAN AXMETOVNA 1169
  • 3 Изоҳлар
“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш ҳақида
Бугунги кунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайдилар. Шунинг учун, аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Чунки, уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди. Аслида, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак. Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали уларнинг иш самарадорлиги ошган бўлар эди.
Муаллиф: ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH 1195
  • 3 Изоҳлар
Об открытии в Нукусе спортивно тренировочную базу по стрельбе из лука
Открыть спортивно тренировочную базу по стрельбе из лука в г.Нукус. Спорт это неотъемлемая составляющая жизни человека, обеспечивающая необходимую активность. Именно этот вид спорта всячески способствует гармоничному развитию человека, и в особенности это важно в молодом возрасте.
Муаллиф: URAZOV NAURIZBAY PARXATOVICH 538
  • 2 Изоҳлар
Тошкент шаҳрида фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратиш ҳақида
Тошкент шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Ақлли шаҳар” (Умный город) концепциясига қўшимча тарзда турли фавқулодда вазиятли холатларда қўнғироқ қилинадиган телефон рақамларини (101, 102, 103, 104) ягона рақамга бирлаштиришни таклиф қиламан. Негаки, фавқулодда вазиятли (авария, ёнғин, бетоблик, ис гази чиқиши каби) ҳолатларда одамнинг ўзини йўқотиб қўйиши натижасида рақамларда адашиш ёки тегишли рақамни ёддан чиқариб бир неча ташкилотларга қўнғироқ қилиши ва вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда. Ягона рақамга қўнғироқни амалга ошириш уч тилда сўзлай оладиган оператор хизматидан фойдаланишни таъминлаб, операторнинг фуқародан авария тафсилотларини аниқ ўрганиши, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, буюртма қабул қилиш ...
Муаллиф: BAXODIROV NODIR BAXODIROVICH 886
  • 9 Изоҳлар
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муаллиф: BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI 11682
  • 6 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 60058
  • 111 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Разрешить тюнинг транспортных средств.
Имея развитую автомобильную отрасль, необходимо параллельно развивать смежные по отношению к ней отрасли. К примеру доработку транспортных средств – тюнинг. Разрешение данного вопроса на государственном уровне позволит создать условия для свободного развития этой подотрасли, раскрыть потенциал специалистов данного профиля, творческие и конструкторские таланты любителей. Возможность доработки и улучшения транспортного средства на законодательном уровне послужит импульсом для создания дополнительных рабочих мест, формированию уникальных национальных брендов в этой отрасли. Творческий индивидуальный подход с учетом местного, национального колорита подтолкнет подрастающую молодежь (изобретателей) к принятию не стандартных решений, послужит стимулом для дальнейшего развития автомобильной ...
Муаллиф: NASRITDINOV AZIZ ADIXAMJONOVICH 31865
  • 50 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз ...
Муаллиф: ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI 13553
  • 14 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 59057
  • 274 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Муаллиф: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 8662
  • 20 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси