Автомактаблар фаолиятини содир этилган йўл транспорт ҳодисаси сонига қараб баҳолаш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2018-09-14 18:24:40
  • Муаллиф:MIRZALIYEV BUNYOD ALISHER O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Автомактаблар фаолиятини ЙТҲга қараб баҳолашни ва бу орқали уларни молиявий жазолаш ёки рағбатлантиришни таклиф қиламан. Маълумки, бизда ҳайдовчилик рухсатномасини олиш катта муаммо эмас. Хорижий илғор мамлакатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Ҳайдовчилик гувоҳномасига даъвогар ҳар бир шахс автомактабнинг ўзидаги бир қатор мураккаб имтиҳонлардан ўтиши ва ўта олмаган шароитда қўшимча тўловлар амалга ошириб қайта топшириши кўзда тутилган. Бизда эса, “қайта топшириш учун қўшимча тўлов қилдим” ёки “имтиҳондан ўта олмадим” деган гапни деярли эшитмаймиз. Чунки деярли барча авто ишқибозлари уч ярим ойдан кейин “права” оламан деган ишонч билан таъкидлайди ва шундай ҳам бўлади. Шу боис, автомактаблар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва уларнинг фаолиятини баҳолашда янгича ёндашувларга асосланиш лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бунда нохуш ҳолатлар миқдорини камайтиришнинг йўлларидан бири, ЙТҲ содир этган шахсларнинг қайси автомактабда таҳсил олгани ва шу мактаб битирувчилари муайян муддат давомида қанча ЙТҲ содир этганлиги миқдорига қараб баҳолаш мезонини жорий қилишдир. Бунинг учун эса ҳайдовчилик гувоҳномасига қайси автомактабни тугатган бўлса, ўшанинг махсус код-рақами киритилиши лозим. ЙТҲнинг катта қисми қайси автомактабга тегишли бўлса, ана шу мактабни молиявий жазолашдан тортиб, фаолиятини тўхтатишгача бўлган чораларни кўриш мумкин. Ёки бутун мамлакатимиз бўйлаб қайси автомактаб ҳиссасига ЙТҲ нисбатан камроқ тўғри келса, ўша мактабга турли солиқ имтиёзларини тақдим этиш ва рағбатлантирувчи бошқа чораларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўларди. Шундагина, ҳар бир автомактаб ҳайдовчиларни якуний имтиҳонгача жуда қаттиқ текшириб, чиғириқдан ўтказган ҳолда тайёрлашига тўғри келади. Шу тариқа, ҳайдовчилар айби билан бўладиган ЙТҲлар сезиларли даражада камайиши мумкин.
1127
Изоҳлар (7)
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
КЕЛИНГЛАР ПОРОХЎРЛИК БОРАСИДА БАХСЛАШАМИЗ. ЯНИЙ ПОРА ОЛГАН ЁКИ БЕРГАН МАНСАБДОР ШАХС ҚАЙСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАХСИЛ ОЛГАН БЎЛСА ШУ ОТМНИНГ ФАОЛИЯТИГА БАХО БЕРАМИЗ. ЯНИ БУНДА ҚУЙИДАГИЧА ИНДИКАТОРЛАРНИ КИРИТАМИЗ. ЮРИДИК ИНСТИТУТНИ БИТКАЗГАН БЎЛСА 100 КАЭФФИЦЕНТ МОЛИЯ СОХАСИНИ БИТКАЗГАН БЎЛСА 75 КАЭФФИЦЕНТ ТАЪЛИМ 50 КАЭФФИЦЕНТ ҚИШЛОҚ ХУЖАЛИГИ 25 КАЭФФИЦЕНТ ВАХАКАЗО.
5 Январь 2019, 11:43
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
АВТОМАКТАБЛАРДА КЎПИ БИЛАН 2-6 ОЙ МОБАЙНИДА ЎҚИШАДИ. БУНГАЧА ИНСОННИНГ ДУНЁҚАРАШИ, ФИКРИ, ХУЛҚАТВОРИ ШАКЛЛАНИБ БЎЛГАН БЎЛАДИ. АВТОМАКТАБДА 4 СОАТ ДАРС ОЛСА ҚОЛГАН 20 СОАТИНИ ҚАЕРДА ЎТКАЗАДИ ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТ ОЛАДИ БУНИНГ ТАСИРИ ҚАНДАЙ, БУЛАРГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ. ШАХСИЙ ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИДА СОДИР ЭТИЛГАН ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ХОДИСАСИГА ФАҚАТ ШУ ИНСОННИНГ ЎЗИ ЖАВОБГАН. БУНГА БОШҚА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ ЁКИ МУАССАСА ЖАВОБ БЕРМАЙДИ.
5 Январь 2019, 11:37
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
АВТОМАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ БУНДАЙ БАХОЛАШ МАНТИҚСИЗ. ДУНЁДАГИ ЭНГ ЗУР АВТОМАКТАБДА ЎҚИБ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОХНОМАСИНИ ОЛСАХАМ У ИНСОННИНГ ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ХОДИСАСИНИ СОДИР ЭТМАСЛИГИГА ҲЕЧ КИМ КАФОЛАТ БЕРМАЙДИ. МАНТИҚАН ЎЙЛАСАНГИЗ АВТОМАКТАБЛАР ТРАНСПОРТ ХАЙДАШ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРАДИЛАР ХАЛОС. ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА БЎЙ СУНИШ ЁКИ БЎЙ СУНМАСЛИК ШУ ИНСОННИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ
5 Январь 2019, 11:29
GAFFAROV A’ZAMJON ANVARJANOVICH
Жуда тугри. Факат овоз олиш колди. Группаларга жунатиш керак бунт.
3 Январь 2019, 22:54
XAKIMOV ALISHER XASANOVICH
Факатгина ЙТХ гина эмас, балки хар бир (хаттоки кичкина курингани хам) коидага амал килинмаган холларни хам бахолаб бориб, уша автомактабни тугатиш лозим.
23 Октябрь 2018, 12:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг