Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-10-14 05:42:34
  • Муаллиф:KENJAYEV AMIRBEK ALIJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, “Хавфсиз шаҳар” тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан?
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Aвтотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш керак. Бу ортиқча қоғозбозликнинг олдини олади, оилавий бюджетга ҳам ёрдам бўлади. Ҳам ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2019-05-08 16:52:12
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг «Mening fikrim» веб-портали орқали «Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги қарори

97474
Изоҳлар (163)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
TUSHUNMAGANLAR UCHUN QAROR EKRANIZDA QOP QORA KURINISHDA KURINAYOTGAN BULSA QAROR USTIGA SICHQONCHA KURSATGICHINI OLIB BORING VA CHIQQAN + VA - NI - (MINUS) USTUGA BOSIIIIIIB TURING
25 Июль 2019, 17:23
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
NOYABRGA CHA OZ QOLDI YANA OZGINA SABR QILAMIZ
25 Июль 2019, 17:20
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
Vakolatli davlat organinong qarori nimaga to'liq emas
3 Июль 2019, 03:35
NEGMATOV ZOKIRJON OLIM O‘G‘LI
Natijasini qachon bilamiz ???
26 Июнь 2019, 16:14
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
Qani vakolatli organda kimdur ishlaydimi o'zi. Tirigi bormikan bu becharalani. Izoh qani o'zi 6 oyda javob yozgan bular, yana chala chulpa besh qator gap yozib qo'yibdi. Kimdur nazoratiga oladimi buni
26 Июнь 2019, 11:17

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг