Қонунчилик
Миллий қонунчиликдаги пеня тўлаш тартибини бекор қилиш ҳамда коммунал хизматлар бўйича қарздорликни судда кўриш тартибини соддалаштириш ҳақида
Ҳозирда кўплаб соҳаларда фуқаролар учун қулайликлар яратилиб, кундан-кунга ҳаётимиздан бизни қийнаётган муаммолар чиқиб кетмоқда. Бироқ яна бир эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб масала бор. Бу – коммунал соҳа билан боғлиқ. Менинг назаримда, коммунал тўловлардаги қўшиладиган пеняларни бекор қилиш керак. Агар тўлов муддати ўтиб кетса, марҳамат, суд орқали ёки Мажбурий ижро бюроси томонидан огоҳлантирилсин ва ундирилсин. Тўлов эртами-кечми, барибир, ундирилади. Ахир, асосий қарзни ўз вақтида тўлай олмаётган, молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган одам пеняни қандай тўласин. Тўғри, ҳар куни биз коммунал хизматлардан фойдаланамиз, ҳаётимиз улар билан бевосита боғлиқ. Бироқ, инсонда молиявий ...
Муаллиф: YUSUPOV SHUXRATJON YUSUPOVICH 12
  • 0 Изоҳлар
  • 26 Овоз берилган
Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида
Бугунги кунда барча соҳаларда янги қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда ва бу ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Менинг фикримча, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин.
Муаллиф: DADAMATOV MEXRIDDIN TABITDINOVICH 2024
  • 31 Изоҳлар
  • 772 Овоз берилган
Жиноят кодексида қўлланиладиган атама, тушунчаларга аниқ таъриф бериш ёки чиқариб ташлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-бўлимида “кўп миқдорда зарар” сўзининг ҳуқуқий маъноси (кўп миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдордаги зарар) белгиланган. Лекин, “жиддий зиён” сўзининг ҳуқуқий маъноси ҳамда унинг миқдори белгиланмаган. Жиноят кодексининг 144, 192-11, 205, 206, 207, 208, 229, 278-1, 278-4, 301-моддаларига кўра, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёҳуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, жиноят келиб чиқади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар ...
Муаллиф: ISLOMOV FARRUX NORIDDINOVICH 395
  • 3 Изоҳлар
  • 254 Овоз берилган
“Кўзгусимон авторақамлар” ҳам аукцион савдоларда сотилсин”
Сўнгги йилларда барча соҳалар сингари йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, авторақамлар онлайн аукциони орқали “чиройли рақамлар” савдосининг йўлга қўйилиши бу соҳада коррупция ва таниш-билишчилик каби салбий ҳолатларни сезиларли даражада пасайтирди. Ҳозирда аукцион савдолари орқали давлат бюджетига тушган маблағлар халқимиз фаровонлиги учун йўналтирилмоқда. Бироқ баъзи “кўзгусимон рақамлар” (масалан, 717, 727, 747, 515, 171, 212, 383, 818 ва бошқалар) нима учундир аукцион савдоларига жойлаштирилмайди. Мазкур номерлар ҳам ўзига хос қийматга эга бўлиб, кўзга ёқадиган, чиройли номерлар сирасига киради. Бундай рақамларга талаб жуда юқори бўлиб, уларнинг ...
Муаллиф: ERGASHEV BAXTIYOR NURIDDIN O‘G‘LI 1058
  • 13 Изоҳлар
  • 316 Овоз берилган
Нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш ҳақида
Ҳозирда нотариуслар фаолиятини тартибга солиш, соҳада шаффофликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз хизмат, ўқиш, иш ёки туризм мақсадларида хорижий мамлакатларга сафарларни амалга оширишмоқда. Мана шундай вақтларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати юзага келиб қолади. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бу кўп кузатилади.
Муаллиф: SATTAROV NOZIMJON ILXOMJON O‘G‘LI 466
  • 9 Изоҳлар
  • 564 Овоз берилган
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар ...
Муаллиф: KENJAYEV AMIRBEK ALIJON O‘G‘LI 93358
  • 148 Изоҳлар
  • 14433 Овоз берилган
Кўриб чиқилган
Разрешение тонировки для частных транспортных средств.
Предлагаю разрешить использование 70% тонировки задней полусферы автомобиля в силу нижеследующих обстоятельств. - Узбекистан является страной с жарким климатом; - детям на заднем сиденье автомобиля становится очень жарко и душно, а также могут пострадать от солнечного удара. - занавески также запрещены.
Муаллиф: TAJIYEV ARTUR RIXSIBAYEVICH 85110
  • 157 Изоҳлар
  • 12728 Овоз берилган
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг