Мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ёшлар - келажагимиздир! Бугун мазкур тамойил асосида уларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Мана шундай шароитда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мактаб раҳбарияти томонидан берилган гувоҳнома асосида мактаб ўқувчиларини жамоат транспорти учун тўловлар тўлашдан озод қилишни таклиф қиламан. Мазкур ҳуқуқдан ўқувчилик гувоҳномасини кўрсатган мактаб ўқувчилари фойдаланишлари мумкин бўлади.
1873
Изоҳлар (12)
XOJIYEV SHOXRUX QOBILJON O‘G‘LI
Unchalik yaxshi taklif emas
16 Май 2019, 10:02
SAMEYEV BOBUR BAXTIYOROVICH
Потом водители не будут останавливаться когда ученики останавливают
13 Май 2019, 09:24
BORATOV TULKIN RAXIMNAZAR O‘G‘LI
Мен қўллаб қувватлайман
12 Май 2019, 01:24
XAYITOV AKBAR ADIZQULOVICH
Fikri ojizimcha, bu sohaga ham innovatsion texnologiyalarni tadbiq etish kerak. Masalan o'quvchi uy manzilini va maktab manzilini ma'lum qilsin va maktab yoki tegishli tashkilot ushbu yo'nalishda qatnaydigan (peresyadkani ham hisobga olgan holda) barcha jamoat transporti (transportlari) uchun oylik yoki yillik yo'l chiptasini bersin.
24 Апрель 2019, 14:07
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Бир томонлама яхши, лекин автосарой ҳаражатлари, автобусларни амортизация ва ёқилғи харажатларини қоплаш масаласини ҳам киритиб, таклифни пухта ва аниқ киритилмабди. Мисол учун болалар учун кўрсатилган хизмат ҳақи пуллари маҳаллий бюджетидан ёки мактаб директор жамғармасидан қоплаш бўйича таклиф киритилганда, тарозини икки палласи бир хил ушланиб, манфаатлар туқнашуви олди олинган бўларди.
12 Апрель 2019, 19:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг