Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Мактабларга кириш ва чиқиш жойларида йўлнинг қатнов қисмидан тротуарни бетон тўсиқлар билан ажратиш ҳақида
- Йўналиш:Хавфсизлик
- Сана:2019-01-04 17:06:57
- Муаллиф:ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Кўплаб мактаблар автомобиль йўлларининг четида жойлашган. Уларнинг кириш ва чиқиш қисми бевосита йўлнинг ҳаракат қисмига туташади. Бу мактаб ўқувчилари учун хавфни юзага келтириши мумкин. Қолаверса, кўплаб автомобиль ҳайдовчилари транспорт воситаларини мактабларга яқин жойларга тўхтатишади. Бу ҳолат мактаблар атрофида тирбандликни келтириб чиқариши билан бирга ўқувчиларга дарс-машғулотлари давомида ноқулайликларни юзага келтиради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, турли нохушликларнинг олдини олиш мақсадида мактаблар олдидаги тротуарларни йўлнинг қатнов қисмидан ажратиб турадиган бетон тўсиқларни ўрнатишни таклиф қиламан.