Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тошкент шаҳри автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-01-23 00:59:42
  • Муаллиф:RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Кундан кунга Тошкент шаҳрида транспорт воситалари, автомобиллар кўпайиб, бунда ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчиларидан диққат-эътибор талаб этилади. Ҳозирги кунда барча чоррахаларда турли реклама устунлари кўпайиб кетган. Бу реклама устунларининг ўрнатилиши йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳайдовчилар ва пиёда йўловчилар реклама эълонларига эмас, балки светофор ва йўл белгиларига эътибор бериши зарур деб ҳисоблаймиз. Мисол учун, Тошкент шаҳрининг айрим чоррахаларида 10-12 та реклама устунлари ўрнатилган ва бу чоррахаларда йўл белгиларини ва светофорни қидириб топиш қийин бўлиб, авариявий ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу боисдан, ушбу масалани тегишлича ўрганиб, чоррахалардаги ва уларга 50 метр масофадаги реклама устунларининг ўрнатилишини таъқиқлаш бўйича тегишли қарор чиқариш зарур деб ҳисоблаймиз. Бу ишларнинг назоратини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятига юклатиш зарурдир.
4031
Изоҳлар (5)
RADJABOV BAXODIR BAXRITDINOVICH
Нафақат Тошкент шахри,барча вилоят марказларига таалуқли,йўл ёқалари жуда тартибсиз бўлиб кетган
9 Май 2019, 13:05
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Эй хамшахарлар! Тошкент шахрида тартиб интизомни, хавфсизликни таъминлашга ва шахримизни кўркини сақлаб қолишга овоз беринглар. Сизларга аввалдан миннатдорчилик билдираман.
11 Апрель 2019, 23:51
DJUMAGALIYEV ABDIGALI ASANGALIYEVICH
мен хам кушиламан шералини фикрига
4 Апрель 2019, 22:02
CHORIYEV SHERALI IBRAGIMBOYEVICH
Ҳозирги кунда саллани сўраса каллани олиб келадиган амалдорларнинг сони кўпайганлиги сабабли бу фикрга қўшилолмайман. Қандай тушиниб олиш эса, ўзингизга ҳавола... (бозор иқтисодиёти, маркетинг, тадбиркорларнинг манфаатига қарши қаратилган ҳар қандай қонунга қаршиман). Ҳайдовчилардан кўчадаги рекламаларга анграйиб юришни эмас, йўл қоидасига амал қилишларини сўрайман.
4 Апрель 2019, 19:47
SULTANOV OYBEK ASATOVICH
Фикризга қўшиламан
24 Январь 2019, 23:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси