Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида олий таълим муассасасини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Нурафшон шаҳри 2017 йилдан буён Тошкент вилоятининг маъмурий марказидир. Бугунги кунда собиқ Тўй-тепа шаҳри негизида замонавий, Марказий Осиёдаги илк “ақлли шаҳар” (smart city)ни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шаҳарнинг иқтисодиёти бугун жадаллик билан ривожланмоқда. Ҳозирда Нурафшонга вилоятнинг барча бошқармалари, корхоналари ва ташкилотлари кўчирилмоқда. Ҳозирги кунда шаҳарда жами 13 та умумтаълим мактаби, 1 та коллеж мавжуд бўлиб, 45.000 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи 22 та маҳалла фуқаролар йиғини бор. Замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлган ёш авлодни тарбиялаш ва Нурафшон шаҳрининг нуфузини янада ошириш мақсадида олий таълим муассасасини ташкил этиш лозим. Бу орқали биз ҳар йили кўплаб олий маълумотга эга ёш кадрларни тайёрлашга эришамиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Нурафшон шаҳрида қурилаётган Smart city жойлашган майдоннинг маълум бир қисмида олий таълим муассасасини ташкил этишни таклиф қиламиз.
4033
Изоҳлар (3)
ABDITOLIPOV VOXID XXX
Ушбу фикрга 100 фоиз қўшиламан талаб, истак ва қайси мутахассис эҳтиёжига қараб албатта ОТМ ларни очиш керак.
9 Май 2019, 04:41
DEHQONBOYEV ABDUMANNOB NABIYEVICH
Мантикан жуда тугри таклиф. Куллаб-кувватлайман. Иложи булса битта эмас бир нечта ОТМ очиш керак.
9 Май 2019, 00:05
NARXUJAYEV ABDULLAXUJA SAYDOLIMXO‘JAYEVICH
Assalomu alaykum. Juda yaxshi taklif. Mening o'zim shu tumanda yashiman. Ammo Toshkent shahridagi oliy ta'lim muassasida ishliman. Kuniga 2 soat borish, 2 soat qaytish bilan 4 soat vaqtim yo'lga sarfliman(xarajatni kamaytirish maqsadida avtobusda va metroda borib kelaman). Agar o'z tumanimda oliy ta'lim muassasi ochilsa shu yerga ishga kirib, ko'proq vaqtimi ishimga va oilamga sarflagan bo'lar edim.
8 Май 2019, 21:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси