Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Олий таълим муассасаларининг талабалар турар-жойларида аутсорсинг тизимини жорий қилиш ҳақида
- Йўналиш:Маданият ва спорт
- Сана:2019-03-01 11:52:43
- Муаллиф:TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳрида 83 та талабалар ётоқхонаси мавжуд бўлиб, 21.169 минг талабани қабул қилиб, яна 21 мингдан зиёд талабалар учун турар-жойга эҳтиёж мавжуд. Ҳар янги ўқув йилидан ётоқхонага жойлашиш муаммоси уларни қийнаб келади. Ётоқхона низомига кўра, талабалар ётоқхонага жойлашиш учун ариза топширишади. Олий таълим муассасасининг ички комиссияси томонидан эҳтиёжманд талабаларгагина ётоқхона ажратилади. Баъзида маҳалладан кам таъминланганлиги ҳақида маълумотнома ҳам талаб қилинади. Агар талаба Тошкент вилоятида истиқомат қилса, унга ётоқхонадан жой ажратилмайди, сабаби у уйидан қатнаб ўқиши мумкинлигини важ қилиб кўрсатилади. Натижада, кўплаб талабаларнинг ижарада яшашига тўғри келади. Ижарага маъқул нархларда уй топиш, ижара ҳақини, коммунал тўловларни тўлаш, ортиқча транспорт харажатлари ва бошқалар талабаларнинг доимги муаммоларига айланган бўлиб, бу албатта талабанинг ўз эътиборини фақат ўқишга қаратишига ҳалақит беради.
Янги ётоқхоналар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, бўш турган биноларни олий таълим муассасалари томонидан ижарага олиниши ҳам муаммони тўлиқлигича еча олмайди.
Шу сабабли, аутсорсинг тизимини жорий қилиш керак. Олий таълим муассасаларининг ваколатидан ётоқхона масаласини чиқариб ташлаб, хусусий секторга ўтказиш керак. Талаб ва таклиф кўп бўлган жойда, албатта, ривожланиш бўлади. Хусусий сектор янги бинолар қуриш, эскиларини реконструкция қилиш, ётоқхона хизматларини яхшилаш каби ишларни амалга оширади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ушбу ишларни мониторинг қилишга масъул бўлган бошқарма тузилиши, у ётоқхоналарга жойлашиш тизимининг адолатлилиги, кўрсатилаётган хизматларнинг даражаси, бино ва жиҳозларнинг яроқлилиги ва шу каби кўрсаткичларни таҳлил қилиб бориши, ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган хусусий сектор вакиллари билан шартномаларни қайта кўриб чиқиши каби ваколатларга эга бўлиши керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасалари тасарруфидаги талабалар турар-жойларини аутсорсинг тизими орқали хусусий секторга беришни таклиф қиламан.
Изоҳлар (5)
TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI
Oliy taʼlimda ham shu koʻrinishda ishlar olib boriladi. Xususiy sektor davlat va bozor manfaatlarini koʻrib chiqqan holda narx navoni erkin belgilaydi. Hozirda yotoqxonalarda, televizor, kompyuter, wifi va yana boshqa xizmatlardan foydalanishni iloji yoʻq. Xususiy sektor, shu kabi tashkiliy ishlarni ham amalga oshira oladi.
14 Май 2019, 11:39
TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI
Biz bu petitsiyani joylashdan oldin, Samarqanddagi bogʻchalarni oʻtgandik. Baʼzi bogʻchalarni ovqat taʼminoti xususiy sektorga oʻtgan, autsorsing tizimi joriy qilingan. Bu oʻz ijobiy javobini koʻrsatmoqda. Yaʼni bolajonlar toʻlagan pulning qismi, tegishli vazirlik bilan faoliyat olib borayotgan xususiy sektor hisobiga vazirlik tomonidan oʻtkaziladi. Agar taʼminot kelishuvdagidek boʻlmasa shartnoma buziladi. Va boshqa xususiy sektorga beriladi.
14 Май 2019, 11:32
TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
Meningfikrimga men joylagan taklif hozir ko'rib turganingizdan yaxshigina boshqacha. Men propiska tizimiga ham o'zimni yechimlarimni bergan edim. Meningfikrim qoidasiga ko'ra taklif 3000 ta elementdan oshib ketmasligi kerak. Shuning uchun asli holdagi taklifda siz aytadigan hol ko'rib chiqilmagan. Lekin buning ham yechimi bor.
14 Май 2019, 11:27
SAMANDAROV G‘AFURJON ZARIBOVICH
Албатта бу ташаббу яхши, аммо бир-икки савот туғилади. Агарда талабалар ётоқхоналарини ОТМдан олиб хусусий секторга берилса унинг нархларини ким назорат қилади. Хусусий сектордаги мутасаддилар харажатлар кўпайиб кетди деб нархларни оширишда давом қилса унда бунда талабалар азият чекмайдими.
13 Май 2019, 17:15
TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI
Бу мурожаатни ёзишда ҳуқуқшунос Хушнудбек акамизни телеграм каналидаги маълумотлардан фойдаланилди.
Хушнудбекни каналидаги, Талабалар ётоқхонаси ҳақидаги пост билан танишиш учун: https://t.me/xushnudbek/1771
Хушнудбекни телеграм каналига қўшилиш учун: https://t.me/xushnudbek
1 Март 2019, 12:05
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим