Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистонда фуқаро авиацияси ходимлари, жумладан учувчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган университетни ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кунда шиддат билан ривожланиб, ҳар соҳада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришилмоқда. Аҳоли сони кундан-кунга ошиб, йўловчиларни ташиш, жумладан, ҳаво транспортидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш, шу жумладан ҳаво кемалари паркини янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил чоралар амалга оширилди. Айни пайтда юқори малакали ва бой тажрибага эга бўлган учувчилар, стюард ва стюардессаларга, инжинер-механикларга талаб юқори.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган университет очиш зарур деб ўйлайман. Ушбу таклифларни хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, амалиётимизга тадбиқ қилишимиз керак.
4886
Изоҳлар (5)
IMOMQULOV UBAYDULLA SULTONOVICH
ИЖОБИЙ ФИКР. УЗ САМАРАСИНИ БЕРАДИ
27 Август 2019, 20:03
TOSHEV MARUF MIRZAQULOVICH
Бу сохада албатта ОТМ очиш жуда зарур. Качонгача бориб Россия ёки бошка чет мамлакатга укиб келишимиз керак. Чет мамлакатлардан хам бизда кайсидур сохада малака ошириб ёки укиб кетиш пайти келди деб уйлайман,,,,,,,Ахир ривожланган мамлакат булсак, бу сохани ривожлантиришга озгина харакат килинса бас............
19 Июль 2019, 12:40
BEKOVA OYSARA NEMATOVNA
Сизнинг таклифингизни чин дилдан қўллаб қувватлаймиз. Ушбу манзил-https://meningfikrim.uz/petitions/request/2783 бўйича биз ҳам мурожаат жойлаштиргандик. Лекин, муҳокамага қўйилмади. Етарлича асослаб беришга ҳаракат қилганмиз.
26 Май 2019, 12:42
BEKOVA OYSARA NEMATOVNA
https://meningfikrim.uz/petitions/request/2783
26 Май 2019, 12:40
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Куллаб-кувватлайман. Узбекистонга авиация ва космик соха буйича малакали ёш мутахассисларни тайёрлаб чикарадиган олийгох жуда зарур.
18 Май 2019, 14:06

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси