Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Наманган вилояти Чуст шаҳрида олий таълим муассасаси филиалини очиш ҳақида
- Йўналиш:Маданият ва спорт
- Сана:2019-03-29 10:51:48
- Муаллиф:ASHUROV DILMUROD AXMADALIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Наманган вилояти марказига чекка туманлардан қатнаб ўқийдиган талабалар ва ишлайдиган ходимлар жуда кўп. Ушбу ҳолат эса бугунги кунда автомобилларнинг тирбандлиги ва вилоят марказида ижара нархларининг қимматлашуви каби қатор ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда туман марказларида ҳам олий таълим муассасаси филиалларининг фаолиятини ташкил этиш учун етарлича шароитлар мавжуд. Касб-ҳунар коллежлари ёки академик лицейлардан бўшаган бино ва иншоотлардан фойдаланиш мумкин. Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида Тошкент давлат техника университети, Наманган давлат университети ёки Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг филиалларини очиш мумкин. Бу Поп, Чуст, Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон ва бошқа яқин туманлардаги, қолаверса, Фарғона вилоятининг чегарадош туманларидаги ёшлар учун ҳам айни муддао бўлар эди. Олий таълим муассасаларининг чекка туманларда ҳам филиаллари очилиши ҳудудларда билимли кадрлар кўпайишига, ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига олиб келарди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Наманган вилояти Чуст туманида олий таълим муассасаси филиалининг ташкил этилиши ёшларнинг олий таълим олиши, уларнинг юқори салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.
Изоҳлар (10)
GOYIPOV UMIDJON GULOMJONOVICH
Hurmatli, AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH.
Aholi sonini doimiy ortib borishi, taraqqiyot va boshqa omillar mavjud qarash va fikrlarni o’zgartirishni taqazo qiladi. Bir paytlar siz aytayotgan havotirli savollar viloyat markazlarida filial ochish taklifi berilganda ham berilgan bo’lsa kerak, deb o`ylagan holda, bundan biz ham ajablanmaymiz.
Kadrlar masalasiga kelsak, har bir hududda bo`lgani kabi bu hududda ham bilimli, salohiyatli kadrlar juda ko`p. Ular orasida viloyat markaziga qatnab ishlaydigan fan nomzodlari ham talaygina. Toshkent yoki viloyat markaziga ko`chib borishga esa hammada ham imkon yo`q.
Ta`limda kafolat maqsad va intilishlar asosidagi ishonch va mehnatdir!
21 Май 2019, 18:49
XALIKOV IKBOL LATIPOVICH
Juda yahshi taklif! Bu bilan juda ko'plab yoshlarni qo'llab-quvvatlagan bo'linadi. Ayniqsa Pop tumani viloyatimiz markazi hududidan eng olis hududligini hisobga olinsa ayni muddao bo'ladi
21 Май 2019, 15:16
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Бу боришда Республикамизнинг барча туманларида олий укув юртларининг филиалларини очиш буйича таклифлар билдирилишига ажабланмайман. Факат бино-иншоотлар билан филиал ташкил килиб булмайдику. Малакали кадрлар, профессор-укитувчиларни каердан топамиз? Чет элдан таклиф киламизми? Укув-илмий лабораториялари, моддий-техника базаси нима булади?. Ундан кура, кайси соха буйича мутахассислар туманда етишмаслиги маълум булса, олий таълим муассасаларида уша мутахассисликлар буйича туманга максадли кабул квоталарини ажратган маъкул эмасми? Авваллари хар бир туманда 2-3 тадан касб-хунар коллежларини очиб ташладик. Охири нима булди? Филиаллар очилсада шундай куйга тушмаслигига ким кафолат беради?
18 Май 2019, 13:31
XAMDAMOV JAXONGIR SHUXRATOVICH
Жуда яхши фикр. Буни қўллаб-қувватлайман. Олий ўқув юртининг очилиши нафақат шу соҳа ривожига, балки ўша ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда иш ўринларининг ортишига хизмат қилади.
17 Май 2019, 17:13
MUNAVVAROV ABDULLAXON AXMATXON O‘G‘LI
Qo'llab-quvvatlayman, yaxshi taklif amalga oshsa yaxshi bo'lardi
17 Май 2019, 10:24
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим