“Абитуриент телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Халқимиз азал-азалдан илмга чанқоқ бўлиб, инновацион ғояларни илгари сурувчи ва янгиликка интилувчи халқ сифатида дунёга танилган. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам юртимизда ёшларнинг билим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ёшларнинг олий таълим тизимида сифатли билим олишлари ва ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда, ўрта махсус маълумотга эга бўлган битирувчилар ҳам бор куч-ғайратларини олий таълим муассасасига киришга сарфлашади. Абитуриентлар юрган йўлларида ўқиб, изланиб, радио ва телеканаллар орқали таълим соҳасига тааллуқли бўлган турли янгиликларни кузатиб боришади. Ҳозирда мамлакатимизда радио тингловчилар ва телевидение мухлислари орасида абитуриентлар салмоқли ўринга эга. Агар абитуриентлар учун ҳам махсус телеканал ташкил этилиб, у орқали фанларга доир тавсия ва тушунтиришлар бериб бориладиган бўлса, абитуриентларнинг билим ва кўникмалари янада ортган бўлар эди. Махсус телеканалнинг ташкил этилиши кўплаб қулайликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда, “Абитуриент телеканали”ни ташкил этишни таклиф қиламан.
272
Изоҳлар (5)
XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH
Абитуриент эмас Билим, Илм, Ўқувчи, Таълим шунга ўхшаш ном билан чиқарилса мақсадга мувофиқ бўлади
14 Июнь 2019, 23:47
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
учала коментчиларни ҳам фикрларига қушиламан. Абитуриент телевизор курганидан кура купроқ китоб уқиса талаба бўлади.
7 Июнь 2019, 10:37
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Менимча телеканал килиш шарт эмас. Бир хил муаммони ташвикот килавериш - одамни безор килиб куяди. Ундан кура 1 ёки 2 та ёшлар каналларида курсатув ташкил килган маъкул деб уйлайман.
5 Июнь 2019, 02:21
MAMBETNAZAROV ALISHER ARISLANBAYEVICH
ahmoqona sababki, bitta "Абитуриент"dan iborat emas unda studentlar va ishchilar ham bor! kanalni oshgan taqdirda ham unda nima namoyish qilanadi degan savollar bisyor, test sinovlarimi yoki kim kirdi yoki kim kirmadimi, bu mavzu faqat bir mavsumlikku, qolgan davrda telekanal nima namoyish qiladi!
5 Июнь 2019, 01:49
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Menimcha boshlanishiga kursatuv qilish kerakmikan
9 Апрель 2019, 12:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 77 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг