Андижон вилояти Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Андижон вилояти аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда тажрибали. Ҳозирда ишбилармонлик борасида илгари сурилаётган янги ғоя ва инновациялар натижасида вилоятда тадбиркорликнинг янги турлари ва йўналишлари яратилиб, ижобий тадбиркорлик имиджи шаклланиб бормоқда. Ушбу жараёнда юзага келаётган долзарб масалалардан бири – бу малакали кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги вақтда вилоятда қишлоқ хўжалиги ва техника каби соҳаларда етук кадрларга бўлган эҳтиёж юқори. Шу сабабли, вилоятнинг Мархамат туманида олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш учун талаб этиладиган зарур инфраструктура ва имкониятлар мавжуд. Хусусан, тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Агросаноат касб-ҳунар коллежи базасида ирригация ва сув хўжалигини механизациялаш, зооинженерия (чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик) соҳаларида мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасасининг филиалини очиш вилоятимиз учун фойдали бўлади. Бунинг учун: биринчидан, тайёр моддий-техник база мавжуд. Агар иккала коллеж бирлаштирилса, талаб даражасидаги аудиториялар ва тажриба майдонлари етарли бўлади; иккинчидан эса, олий таълим муассасаси филиалининг очилиши ҳудуднинг инфраструктурасини ривожланишига, янги илмий марказларнинг очилишига туртки бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон вилояти Мархамат туманида Тошкент давлат аграр университети ёки Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
161
Изоҳлар (3)
SULAYMONOV IZZATILLO FAYZULLO O‘G‘LI
Bir tomondan ochilgani yaxshi! Faqat o'qitish tizimini o'zgacha uslubda oborish kerak!
14 Июнь 2019, 00:43
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
HURMATLI FUQAROLAR: Sizlardan iltimos bu ketishda barcha joylarda filial to'lib ketadi!!! Filial ochishdan ko'ra korxona va b. lar ochishni taklif qilinglar. Yurtimiz fuqarolariga hozir institut emas (agar ochilsa bitiruvchilarni qayrdan ish bilan band qilasiz) korxona zavod kerak undan ko'ra ish bilan taminlashni taklif qilinglar...
11 Июнь 2019, 17:55
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Бу боришда барча туманларда олий таълим муассасалари филиалларини очиш буйича таклифлар берилишини турган гап. Олдин барча туманларда коллежларни камида 2-3 талаб очиб ташлаган эдик. Окибат нима булди? Факат сонга эришдик. Сифат йук. Малака йук. Шунча филиалларга малакали профессор-укитувчилар, малакали олимларни кандай топамиз?. Факат бино ва ер майдони билан укитишни ташкил килиб булмайдику?.
16 Май 2019, 21:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 84 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг