Текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда тадбиркорларнинг текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш бўйича белгиланган муддатни қайта кўриб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни уларнинг ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли” эканлиги белгиланган. Бизнинг фикримизча, тадбиркор олти ой ичида катта миқдордаги тўловни бирданига тўлай олмайди, тўлаган тақдирда ҳам кейинчалик тўловга қобилиятсиз ҳолатга келиб, фаолияти тўхтаб қолиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида белгиланган “олти ой”лик муддатни узайтириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қиламиз.
314
Изоҳлар (3)
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Агар тадбиркор тадбиркорлик килишни тухтатишгача олиб борадиган булсак шунча гап ва кодексни нима кераги бор.Яна бир гап текшириш еки молиявий жарималар кулланилмаетганлиги ва кодекс куриб чикилаетганлиги бу узгариш болди дегани эмас огайни.
9 Август 2019, 07:59
ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH
Сиз тадбиркорлик қилишни тўхтатмадизми?
26 Июнь 2019, 14:38
ISLAMOV XASAN JURAKABILOVICH
Оғайни ўзи бир ярим йил бўлдику хеч қанақа текшириш ёки молиявий жарима қўлланилмаётганлигига кейин ушбу масалалар янги Солиқ Кодексида кўриб чиқилмоқда
25 Июнь 2019, 21:33

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 32 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг