Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламан. Филиалнинг ташкил этилиши ушбу икки туман билан биргаликда, Шўманой ва Қонликўл туманлари ёшларининг ҳам олий таълим олишига қулай имкониятлар яратади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламан.
1325
Изоҳлар (5)
MIRATDINOV SALAUATDIN KUUANISHBAY ULI
Жамоавий мурожат манти ва таклифи жуда яхши ёритилган. Аҳоли ва ёшлар (талабалар) эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилган. Кўшимча таклиф сифатида, Қўнғирот, Мўйноқ, Шўманой ва Қонликўл туманларида мавжуд бўлган ресурслар ҳисобга олинган ҳолда маҳсус факультетлар филиалларини очишни таклиф қиламан. Масалан, енгил саноат ва кимё саноати соҳасида таълим олувчилар учун фабрика ва заводларда амалиёт ўташ учун яхши имконият яратилар эди. Махсус факультет филиаллари очилса ОТМнинг барча факультет ўқитувчилари эмас, балъки, ушбу факультет ўқитувчилари бориб дарс ўтишлари яхшироқ йўлга қўйиларди.
20 Август 2019, 15:35
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Жуда яхши таклиф, сабаби биринчидан университетнинг кенгайишига, ривожланишига олиб келса, иккинчидан келажакда Қунғирот, Қонликул, Шуманай ва Муйноқ туманларининг ривожланишига ҳисса қушилган бўлади.
16 Август 2019, 20:35
DAUIMOV JAMSHID GARIBULLAYEVICH
Qo'ng'irot Mo'ynoq Sho'manoy va Qonliko'l tumani yoshlari uchun qulaylik bo'lar edi
16 Август 2019, 10:46
UZAKBAYEV SHERZOD SABIROVICH
Жуда яхши таклиф сабаби жуда коп фоиз талабалар шу тумандан
16 Август 2019, 02:03
SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH
10000 та овоз зарур
20 Июнь 2019, 16:18

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 81 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг