Ўзбекистон Республикасининг “Таълим кредитлари тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Амалдаги таълим олишни кредитлаш тизими қуйидагиларга кўра самарасиздир: Биринчидан, кредитлаш жараёнини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларининг эскирганлиги. “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини бериш тўғрисида”ги Низом ва унинг иловаси бугунги кунга келиб ўз долзарблигини йўқотган. Ушбу Низомда “таълим кредити” тушунчаси йўқ. Бироқ унинг 3-бандида “олий ўқув юртларида кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқишига таълим кредитлари берилиши” белгиланган. Ўз-ўзидан низомда умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; хорижий олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиалларидаги ва хусусий олий таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, НТМлардаги ва мактабдан ташқари, сиртқи, кечки масофавий таълим каби йўналишлар учун таълим кредитини бериш масаласи эътибордан четда қолган. Иккинчидан, Низомнинг 4-бандига кўра, таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади. Аммо “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига мувофиқ, активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади. Шу сабабдан банклар ушбу кредит шартномаси бўйича крeдитламайди. Учинчидан, қарз олувчига қўйиладиган талаблар. Таълим кредити талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади. Талаба кредит олиши учун, масалан, “Истеъмол кредити тўғрисидаги” Қонуннинг 7-моддасига кўра ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлиши лозим. Яъни қарз олувчи сифатида талаба доимий даромадларга эга бўлмаса, ўз номига кредит олиши даргумон. Турмуш ўртоғининг ўқиши учун кредит олиш масаласи ҳам анчайин мураккаб. Шунингдек, таълим кредитини яшаб турган жойи бўйича олишда ҳам муаммолар кўп.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим кредитлари тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ҳамда таълим кредитларини бериш тартибини тубдан соддалаштиришни таклиф қиламиз
340
Изоҳлар (8)
BOBOMURODOV AZAMAT NABIYEVICH
Ким нима деса десин, барибир бу замонда соддалаштириш керак бўлган қонунлардан бирини кўтариб чиқибсиз, маъқуллайман.
19 Октябрь 2019, 12:42
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA! Мен ушбу фикрни тўлиқ қўллайман, сабаби ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшга ўхшайди деган гап бор ва исботланган. Талаба ўқиш билан бирга қарзини узишни ўйлаши натижасида фикрини тўлиқ жамлай олмайди ва бу билимининг тўлиқ бўлмаслигига олиб келади.
8 Октябрь 2019, 19:47
AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH
Биринчидан. Умуман олганда кредит масаласига муносабатим салбий, чунки бу йўналишда агар кредит олган фуқаро четга кетиб қолса ёки аёлкикши бўлиб дикретга чиқиб кетса берилган кредит масаласи самарасиз бўлиб қолади. Иккинчидан. Хар йўналишда иш бераоладиган кўрхоналаргина таълим кредитини оширса талаба хам иш билан таъминланади, бу эса икки томонлама ёндашувни талаб қилади нафақат таълим йўналишида янги талаб балки меҳнат вазирлиги ҳам ўқитилаётган барча талабаларни иш билан таъминлаш масаласи ўз ўзидан ёпилади.
26 Сентябрь 2019, 10:18
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA
Умуман ОТМда укиш бепул булиши лозим. Хеч булмаса Педагогика ва медицина сохога оид деб хисоблайман. Чунки куп талабалр контракт пулини чикариш учун укишдан ташкари ишлашади. Хам укиб хам ишлаш мумкин эмас. Кечгача ишлаган талаба эртаси куни дарсда утиролмиди яьни укишга лаекатсиз хисобланади. Биз коникарсих даражада кадрларни етиштирамиз. ОТМни асосий иши малакали кадрлар билан таьминлаш. Таьминлаш учун шароит яратиб бериш лозим. Шароит яратиш урнига тусик куйиб куяпти. Контракт талабаларни оегига болта чопаяпти. Манда битта фикрим бор. Контрактни уч еклама килиб. Яьни масалан педагогика сохасида оид. Халк таьлим Вазирлиги томонидан укиш пули, Халк таьлимнинг йулланмасига асосан , 5 йил давомида ишлаб бериш шарти билан, тулаб берилса максадга мувофик буларди. Талабани булгиси ойлигидан 30 % ушланади холос.Хисоб китоб килиб курдим. Халк таьлим Вазирлиги даромад билан чикади. Бу масала буйича уларга мурожаат килдим. Жавоб олмадим.
25 Сентябрь 2019, 13:42
SAYDINOV ULUG‘BEK URINBAYOVICH
Таълим кредити олиш учун тавсия берган олий таълим муассаси ушбу талабани кейинги таълим олиши ва таълимдан сўнг доимий иш билан таъминланишига алоҳида масъул бўлади албатта. Билимли, иқтидорли талабани ишга жойлаштириш жамиятимиздаги олий таълим олмаган, уюшмаган ёшни ишга жойлаштириш муаммоларидан осонроқ деб ўйлайман. Ўз фуқаросига ишончи бор давлатда яшар эканмиз, ўз талабаларига ишонган олийгоҳларимиз бор экан, албатта ўз мижозларига ишонувчан банкларимиз ҳам кўпаяди деган ишончдаман. Ёшларимиз – келажагимиз, биз ёшларга йўлчимиз, ёшларимиз манзили эса келажак.
24 Сентябрь 2019, 19:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 63 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг