Тошкет давлат Аграр унверситетининг Фарғона филиалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Фарғона вилояти аҳолиси азал-азалдан дехқончилик билан кун кўриб келган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспортга йўналтириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд. Аммо ҳозирги кунда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар етишмаётганлиги сабабли Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини очишни зарур деб биламиз. Мазкур университетни тамомлаган олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходимлари (агроном, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳоказо йўналишлар) вилоят равнақига катта ҳисса қўшади. Ёшларнинг иш билан таъминланишига ҳам хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Тошкет давлат аграр университетининг Фарғона филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
424
Изоҳлар (6)
AXMEDOV ELYOR MIRKOBILOVICH
Андижон филиали 3 та вилоятга мутахассисларни етказиб беролмайди. Шуни хисобга олиб, Фарғона филиалини очиш керак.
9 Сентябрь 2019, 09:13
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Олдин бир тийинга киммат касб хунар коллежлари купайиб кетган эди. Эндиликда улар кискартирилди. Энди олий таълим муассасаларининг филиаллари купайиб, кейинчалик коллежларнинг такдири такрорланади холос.
31 Август 2019, 12:03
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Bu taklifga 5 000 ovoz to'planishi belgilash kk edi-ku.
30 Август 2019, 16:54
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Shu jumladan Farg'onada Buyuk ipak yo'li universitetini ochishni taklif etaman.
30 Август 2019, 16:50
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Fikringizga qo'shilaman!!! Albatta Nafaqat Farg'onada balki O'zbekistonning barcha hududlarida Oliy ta'lim muassasalarini ko'paytirish kerak. Abiturientlarimiz bodhqa davlatlarda sargondorlikda yurishibdi.
30 Август 2019, 16:48

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 9 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг